Манчестер университети олимлари Нобель мукофоти совриндори Андрей Гейм билан биргаликда денгиз сувини ичимлик сувига айлантириш усулини яратдилар. Мутахассислар денгиз сувини туздан тозаловчи ва уни ичиш учун яроқли сувга айлантирувчи графен ғалвир яратишди. Бу ҳақда Nature Nanotechnology нашри хабар бермоқда. 

Олимлар графен оксидидан махсус мембрана яратишди. Бу мембрана катта миқдордаги шўр сувни чучуклаштириш учун қўлланади. Олимлар мембранани мустаҳкамлаш ва унинг шишиб кетишининг олдини олиш учун эпоксид елимини қўллашган. Сўнгра улар ғалвир тешиклари ўлчамларини у тузни ушлаб қоладиган ва тоза сув молекулаларини ўтказадиган даражада калибрлашган.

Фильтр углерод толалари асосида яратилган. Мутахассислар ўз ишланмаларига бутун дунёда талаб катта бўлишига умид қилмоқдалар, чунки кўплаб давлатларда ичимлик суви захиралари тобора камайиб бормоқда.