Петербургда террорчиларнинг хабарчилари сифатида гумон қилинган 6 киши қўлга олинди

Жаҳон 05 Апрель 2017 23208

Санкт-Петербургда «Ўрта Осиё республикаларидан Россияга ишлаш учун келган» 6 киши қўлга олинди. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитаси маълум қилди.

Қўлга олинган шахслар террорчилар сафига янги одамларни ёллаш ва Россия ҳудудида «Жебҳат ан-Нусра» ва ИШИД каби ноқонуний ташкилотлар тарғиботи билан шуғулланишда гумон қилинган.

Тергов қўмитасининг Санкт-Петербург бўйича бошқармаси РФ Жиноят кодексининг 1 қисм, 205.1 моддаси (террорчилик фаолияти билан шуғулланиш) бўйича иш очган. Хабарда айтилишича, тинтув вақтида гумонланувчиларнинг яшаш жойларидан «экстремистик адабиётлар, ашё ва ҳужжатлар топилган ҳамда тергов учун мусодара қилинган».

Қўмитада қайд этилишича, ҳозирча ушбу қўлга олинган шахсларнинг Санкт-Петербургдаги теракт ижрочиси билан алоқадорлиги аниқланмаган. Бу масала тергов давомида ҳал қилинади.

Тергов қўмитаси 4 апрель куни 3 апрель кунги теракт ижрочисининг шахсини тасдиқлади. Терговнинг аниқлашича, 14 кишининг ўлими ва 49 кишининг жароҳатланишига сабаб бўлган портлаш Қирғизистонда туғилган, 2011 йилда Россия фуқаросига айланган 22 ёшли Акбаржон Жалилов томонидан содир этилганди. Тергов унинг эҳтимолий шерикларини қидирмоқда.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 19271 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48787 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 22457 Ўзбекистон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
Мустақиллик байрами Миллий боғда ўтказилмайди
Samsung Galaxy S9 cмартфони билан боғлиқ баъзи маълумотлар ошкор бўлди
2018 йил ҳосили учун август пиёзи ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларини жойлаштиришга доир қарор имзоланди
Полиция Барселона теракти ижрочиси йўқ қилинганини тасдиқлади
22:20 1153 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар