Россия Давлат думаси Ўзбекистон билан ҳарбий ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

Ўзбекистон 05 Апрель 2017 7044
Фото: ЎзА

Россия Давлат думаси Россия ва Ўзбекистон ўртасида ҳарбий-техникавий ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги шартномани ратификация қилди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

«Шартномага кўра, томонлар ҳарбий мақсадга мўлжалланган маҳсулотларни етказиб беради, қурол-яроғ ва ҳарбий техникани ишлаб чиқариш, фойдаланиш, таъмирлаш, модернизация ва утилизация қилиш соҳасидаги ўзаро ҳаракатларнинг ижобий режими ўрнатилади», - дейилади ҳужжат шарҳида.

Таъкидланишича, шартнома ратификация қилинганидан сўнг уни амалга ошириш механизми Россия президенти Владимир Путин томонидан ўрнатилган тартибда бўлади. «Шартномани амалга ошириш Россия Федерацияси давлат дастурлари мақсадларига эришишга таъсир кўрсатмайди ва ижрочи ҳокимиятнинг федерал идоралар бюджетида кўзда тутилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади», - дея аниқлик киритилган ҳужжатда.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 9855 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 45488 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 74329 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40902 Lifestyle
Beeline Фарғона вилоятида янги таянч станцияларини ишга туширди
«Қонун ўз йўлига, туманда биз билан келишган тадбиркор ишлайди!» — МИБ фаолиятида тушунмовчиликлар
Amazon облигацияларига талаб ҳажми Беларусь ЯИМ билан тенг бўлди
Трампнинг маслаҳатчиси Шарлотсвиллдаги миллатчиларни “масхарабозлар” деб атади
16:47 106 Жаҳон
Бухоро вилоят ҳокими ичимлик суви ва бозорлардаги гўшт таъминоти юзасидан баёнот берди
16:41 873 Жамият
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 5369 Жамият
Кўпроқ янгиликлар