Россия мудофаа вазирлиги Сурияда кимёвий қурол қўлланилганига доир хабарларни изоҳлади

Жаҳон 05 Апрель 2017 6074

Россия мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, Сурия армияси авиация кучлари Хан Шайхун шаҳридаги кимёвий қурол сақланаётган омборхонага ҳаво зарбаси берган. Бу ердан ушбу оммавий қирғин қуроли террорчиларга етказиб берилган. 

Сурия авиацияси Идлиб вилоятидаги Хан-Шайхун шаҳридаги террорчиларнинг йирик ўқ-дорилар омборхонасига зарба берган. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлиги расмий вакили Игорь Конашенковга асосланган ҳолда «Интерфакс» агентлиги хабар қилмоқда.

Сурия кучлари йўқотган базада, Конашенковга кўра, «заҳарловчи моддалардан фугаслар тайёрланган». «Ушбу омборхонада тайёрланган ўқ-дорилар, кимёвий қуроллар Ироқ ҳудудига етказиб берилган», — дея изоҳлаган Россия мудофаа вазирлиги. «Террорчиларнинг бу каби қуроллардан фойдалангани халқаро ташкилотлар ва мамлакат расмий вакиллари томонидан бир неча марта тасдиқланган».

4 апрель куни Лондонда жойлашган Сурия инсон ҳуқуқлари мониторинги маркази хабар қилганидек, Хан-Шайхунга заҳарли газ тўлдирилгани тахмин қилинган бомбалар ташлангани, бунинг оқибатида камида 58 киши, шу жуладаан 11 нафар бола ҳам ҳалок бўлгани ҳақида хабар қилган эди. Бунда Сурия ҳукумати айбланган эди. Бироқ, расмий Дамашқ бу айбловларни инкор этди. Унга кўра, Суриякучлари кимёвий қуролдан «фойдаланмаган ва фойдаланмаяпти». Россия мудофаа вазирлиги ҲКК самолётлари ҳам кимёвий зарба бермаганини таъкидлаган. 

Бироқ, шунга қарамай, АҚШ махсус хизмати вакили Америка айғоқчиларининг юз берган ҳодисада Башар Асад тузумининг қўли борлигини исботловчи далиллар мавжудлигини маълум қилган эди. Кейинроқ, Америка президенти Дональд Трамп ва давлат котиби Рекс Тиллерсон ушбу хуруж учун жавобгарликни Сурия ҳукумати зиммасига юклаган эди. 

Кун янгиликлари
Тадбиркорларни муваффақиятга элтувчи ноёб бизнес-форум ўтказилади
09:45 / 20.07.2017 7114 Жамият
Study Tokyo – Японияда ўқиш ва ишлашни истаганлар учун ишончли ҳамкор
10:55 / 19.07.2017 17844 Lifestyle
Фермер ва тадбиркорлар диққатига! Travel Today билан АҚШнинг энг йирик агро кўргазмасида иштирок этинг
09:52 / 19.07.2017 14314 Жамият
БМТ Хавфсизлик кенгаши ИШИДга қарши санкция рўйхатини кенгайтирди
00:52 2135 Жаҳон
Қирғизистонда президентликка номзодлардан биринчиси МСКга имзоларни топширди
00:20 2021 Жаҳон
Чичарито Англияга қайтди
00:13 3457 Спорт
Формула-1 пилотлари боши қўшимча восита билан ҳимояланади
23:54 / 20.07.2017 1263 Спорт
"Қассобга гўшт қайғуси.." Одамларни ким ўйлайди?
23:46 / 20.07.2017 9124 Жамият
Ўзбекистон Мозори Шарифда савдо уйи очади
23:40 / 20.07.2017 3450 Ўзбекистон
«Халқ таълими тизимидаги энг яхши веб-сайтлар - 2017» ғолиблари маълум қилинди
23:33 / 20.07.2017 1959 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар