Россияда Ислом Каримов хотирасига бағишлаб фотокўргазма очилди

Маданият 05 Апрель 2017 29546

Россия қишлоқ хўжалиги ва давлат хизмати академиясининг Астрахандаги филиалида Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишланган фотокўргазма бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Спутник хабар берди.

Ташкилотчилар Ислом Каримовнинг ҳаёт йўли ва халқаро сиёсатдаги фаолиятини акс эттирувчи фотосуратларини жамладилар.

"Кўргазманинг Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифи билан бир вақтда очилиши бежиз эмас. Биз миллий маданий жамият вакиллари сифатида ушбу ташрифдан Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги турли соҳалардаги алоқаларнинг янада ривожланишини кутмоқдамиз", — дея айтиб ўтди "Ўзбекистон" жамияти раиси Баҳодир Аминов.

Кўпроқ янгиликлар