Россия бош вазири Дмитрий Медведев транспорт хавфсизлиги, жумладан метрополитен объектларининг аксилтеррорчилик ҳимояланганини таъминлаш бўйича талабларни тасдиқлади. Ҳужжат Россия вазирлар маҳкамаси сайтида эълон қилинди.

Ҳужжат транспорт турлари бўйича транспорт хавфсизлигини таъминлаш, транспорт инфратузилмаси ва транспорт воситалари объектларининг аксилтеррорчилик ҳимояланганлиги бўйича талабларни ўрнатади.

Хусусан, ҳукумат метрополитенни терроризмдан ҳимоя қилиш учун тез чора кўриш гуруҳларини ташкил этишни мўлжалламоқда. Улар яхши жиҳозланган, кечаю-кундузлик мобил гуруҳлар бўлади.