Россияда давлат ташрифини амалга оширган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 5 апрель куни Владимир Путин билан бирга Москвадаги Пушкин номидаги музейга ташриф буюради. Бу ҳақда «РИА Новости» Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песковга асосланган ҳолда хабар бермоқда.

«Ҳозирда Ўзбекистон президентининг Россияга давлат ташрифининг икки томонлама қисми давом этмоқда, ҳозир тор доирадаги музокаралар бўлиб ўтмоқда, шундан кейин кенгайтирилган таркибдаги музокаралар бўлиб ўтади», — деган Песков.

У шундан сўнг расмий тушлик режалаштирилгани ва кейин икки президент Москвадаги музейлардан бирига ташриф буюриши мумкинлигини қўшимча қилган.

У музейга ташриф «кечроқ, куннинг иккинчи ярмида юз бериши мумкин»лигини билдирган.

Бугун, 5 апрель куни Москвадаги Пушкин номидаги музейда Қорақалпоғистондаги Савицкий музейи кўргазмаси очилган.