Шавкат Мирзиёев Путин билан учрашувда: Бу ташриф катта ўзгаришлардан белги

Ўзбекистон 05 Апрель 2017 34452

Кремлда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлди. Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон ва Россия давлат мадҳиялари янгради. Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин фахрий қоровул сафи олдидан ўтишди. 

Президентларнинг тор доирадаги учрашувида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашилди. 

Сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, илмий-техникавий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболи хусусида сўз юритилди. 

Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни Москвага давлат ташрифи билан қутлаб, бу томонларни қизиқтирган масалаларни муҳокама этиш учун қулай имконият эканини қайд этди. 

«Ўзбекистон билан ҳамкорликни янги босқичда давом эттириш биз учун катта аҳамиятга эга. Мамлакатларимизда ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш учун ҳали тўла фойдаланилмаётган имкониятлар кўп, уларни ишга солишдан икки томон ҳам манфаатдор», деди Россия Президенти. 

Шавкат Мирзиёев бу учрашув давлатларимиз ўртасидаги ҳамкорликнинг янги босқичини бошлашда муҳим қадам бўлишини қайд этди. 

«Аввало, 3 апрель куни Санкт-Петербургда рўй берган машъум воқеа муносабати билан Сизга ва Россия халқига чуқур ҳамдардлик билдираман. Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорлик юксак ишонч ва ўзаро ҳурмат асосида ривожланмоқда. Турли даражадаги алоқалар фаоллашгани мамлакатларимиз кўп қиррали муносабатларни кенгайтиришдан бирдек манфаатдор эканининг тасдиғидир. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасини ёд этиш мақсадида мамлакатимизга ташриф буюрганингиз учун яна бир бор миннатдорлик билдираман. Ушбу ташриф Ислом Каримовга, Ўзбекистон халқига юксак ҳурматингиздан далолат беради»,  дея Шавкат Мирзиёевнинг сўзларини келтирган ЎзА.

«Ўйлашимча, бу ташриф катта ўзгаришлардан белги. Самарқандга ташрифингиз давомида барча йўналишлар бўйича сиз билан ишончли, очиқ мулоқот ўтказган эдик. Ҳақиқатан ҳам, мана шу қисқа вақт ичида кўп ўзгаришлар бўлди. Сиз билан нимагаки келишган бўлсак, амалга ошмоқда. Бугун сиз билан имзоланадиган ҳужжатлар тўплами ҳам шундан дарак беради.

Жуда тўғри таъкидладингиз, Афғонистондаги вазият, Афғонистондаги тинчлик Ўзбекистон учун жуда муҳим. Афғонистондаги тинчлик ва осойишталик жуда муҳим. Биз Россия Афғонистон бўйича олдинга йўналтираётган барча ҳаракатларда ёрдам қилишга ва қўллаб қувватлашга тайёрмиз», деган давлат раҳбари.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 30790 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16927 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 66559 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 57618 Жамият
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 3204 Жаҳон
Самарқанд вилоятида 6 миллион доллар қийматидаги трансформаторлар ишга туширилди
Трамп: Ким Чен Ин АҚШни ҳурмат қилишни бошлади
10:30 3939 Жаҳон
Шайхонтоҳур туманидаги қасддан одам ўлдириш фош этилди
10:27 3246 Жамият
Фарғонада ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган халқ таълими мудираси ишдан олинди
Кўпроқ янгиликлар