«Сити»нинг чемпионлик учун сўнгги умиди. АПЛ марказий ва бошқа учрашувлари ҳақида

Спорт 05 Апрель 2017 5885

Англия премьер-лигасининг 31-туридан ўрин олган яна олти учрашув бугун бўлиб ўтади. Турнинг марказий учрашуви сўзсиз, Лондонда «Челси» ва «Манчестер Сити» иштирокида бўлиб ўтади. Tribuna.Uz турнинг қолган барча учрашувига батафсил тўхталиб ўтади.

Арсенал - Вест Ҳэм (5 апрель, Тошкент вақти билан 23:45, Матч! Футбол 2)  

Учрашув олдидан қизиқарли фактлар
— жорий мавсум биринчи даврасида «Арсенал» «Вест Ҳэм»дан мағлубиятга учраган ва бу икки жамоанинг сўнгги 17 учрашувдаги «Вест Ҳэм»нинг ягона ғалабаси.
— «Вест Ҳэм» фақат «Фулҳэм»га (6 учрашув) қарши меҳмондаги учрашувларда «Арсенал»га қарши учрашувлардан кўпроқ (5 учрашув) ғалаба қозонган.
— Энди Кэрролл премьер-лига доирасидаги «Арсенал»га қарши учрашувларда бешта гол урган. Бошқа бирорта жамоага бундан ортиқ («Суонси» ва «Манчестер Сити»га ҳам бештадан гол урган) гол кирита олмаган.
— Алексис Санчес «Вест Ҳэм»га қарши сўнгги икки учрашувда 4та гол ва 1та пас муаллифи бўлган, шунингдек бир марта ҳэт-трикка эришган.

Йўқотишлар
«Арсенал» таркибида жароҳати сабаб Лоран Косьелни, ва Санти Касорла майдонга туша олмайди. Аммо Аарон Рэмзи ва Алекс Окслэйд-Чемберлен бу учрашувда майдонга тушиши мумкин. «Вест Ҳэм» Аарон Крессуеллсиз ҳаракат қилади. Аммо Майкл Антонио бу учрашувда сафга қайтиши кутилмоқда.Диафра Сако машғулотларга қайтган, бироқ дастлабки дақиқалардан майдонга туша оладиган даражада эмас.

Саутҳемптон - Кристал Пэлас (5 апрель, 23:45)

Ўйинолди қизиқарли фактлар
— «Саутҳемптон» «Кристал Пэлас»га қарши ўз уйида ўтган сўнгги 13 учрашувнинг фақат биттасида имкониятни бой берган(9Ғ, 3Д). Сўнгги бешта учрашувнинг барчасида ғалаба қозонган.
— Биринчи даврада 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган «Кристал Пэлас» бу учрашувда ғалаба қозонса, премьер-лигада тарихида илк марта икки учрашувда ҳам «авлиёлар»ни мағлуб этган бўлади
— Сэм Эллардайс премьер-лига учрашувлари доирасида бирор марта ҳам «Саутҳемптон» уйида мағлубиятга учрамаган (2Ғ, 6Д).
— «Пэлас» АПЛнинг сўнгги тўртта учрашувда ғалаба қозонди. Шу пайтгача жамоа фақат икки марта (2014 йил, апрель, 1992 йил декабрь) кетма-кет бешта учрашувда ғалаба қозонган.

Йўқотишлар
«Саутҳемптон» ҳужмчиси Маноло Габбьядини (чов) учрашувни ўтказиб юборади, Софиан Буффалнинг ҳолати физиотерапевт кўригидан кейин аниқ бўлиши лозим. «Кристал Пэлас» таркиибида Скотт Данн (тизза) ва Жеймс Томкинс жароҳати сабаб ўйинда иштирок эта олмайди, Патрик ван Аанхолт ҳам ҳамон майдонга туша олмайди. Лоик Реми эса машғулотларга қайтган.

Ҳалл Сити - Мидлсбро (5 апрель, 23:45)

Учрашув олдидан қизиқарли фактлар
— «Ҳалл Сити» «Мидлсбро»га қарши премьер-лига доирасидаги ягона уй учрашувини 2008 йилнинг декабрида ўтказган ва ўшанда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Барча уч гол ўйиннинг сўнгги 12 дақиқасида киритилган.
— «Мидлсбро» ҳозирда сўнгги олти ўринни эгаллаб турган барча жамоадан кўра кўпроқ «қуруқ» учрашувлар (9та) ўтказган.
— Стюарт Даунинг ўзининг АПЛдаги 400-учрашувида майдонга тушиши мумкин.
— Премьер-лига Адама Траоре (121та ) фақатгина Эден Азар кўпроқ дриблинг намойиш этган.

Йўқотишлар
«Ҳалл Сити» янги жароҳат олган футболчилар йўқ. Умар ал-Абдуллауи ва Дюмерс Мбокани жароҳати сабаб, Том Ҳаддлстоун дисквалификация туфайли майдонга туша олмайди. Эвандронинг эса сафга қайтиши кутилмоқда. «Мидлсбро» таркибида мия чайқалишига учраган Фабио бўлғуси икки ўйинда майдонга туша олмайди. Гастон Рамиреснинг иштироки сўроқ остида қолмоқда. Жорж Фринд ва Калум Чемберслар машғулотларга қайтган бўлсада, бу учрашувда иштирок эта олмаса керак.

Суонси - Тоттенҳэм (5 апрель, 23:45)

Учрашув олдидан фактлар
— «Суонси» «Тоттенҳэм»га қарши 11 учрашувнинг бирортасида ғалаба қозона олмаган — 2 дуранг, 9 мағлубият.
— «Шпорлар» ўнтадан кўпроқ ўйинларда ўйнаган рақиблари ичида энг кўп фоиз ғалабага айнан Уэльс клуби (82 фоиз) устидан муваффақият қозониб эришган. Шунингдек ўртача бир учрашувда урилган голлари сони бўйича ҳам (2.6та гол) энг яхши кўрсаткич «Суонси»га қарши учрашувларда қайд қилинган.
— Кристиан Эриксен «Суонси»га қарши 6 учрашувда 9та голга сабабчи бўлган самарали ҳаракатни (5 гол, 4 узатма) амалга оширган. Бошқа ҳеч қайси клубга қарши у бундай муваффақиятли ўйнамаган.
— Маурисио Почеттино ҳали «Суонси»га қарши ўтказган 8 учрашувнинг бирортасида ютқазмаган (6Ғ, 2Д). Фақат«Сандерленд»га қарши учрашувларда (9та мағлубиятсиз ўйин) у яхшироқ натижага эришган.

Йўқотишлар
«Суонси»да «Мидлсбро»га қарши учрашувдаги дурангдан кейин йўқотишлар кўзга ташланмаяпит. Фернандо Льоренте бу учрашувда майдонга тушишга тайёр бўлади. «Тоттенҳэм» таркибида яримҳимоячи Виктор Ваньяманинг майдонга тушиши сўроқ остида қолмоқда, но Ҳарри Уинкс аниқ бу учрашувни ўтказиб юборади. Шунингдек эски жароҳатлар сабаб, Ҳарри Кейн (тўпиқ), Дэнни Роуз (тизза) ва Эрик Ламела (бел) ҳам бу учрашувда жамоасига ёрдам бера олмайди.

Челси - Манчестер Сити (5 апрель, 23:55, Матч ТВ)

Учрашув олдидан қизиқарли фактлар
— 2005-2009 йилларда «Манчестер Сити»га қарши премьер-лига доирасидаги кетма-кет 8 урчашувда ғалаба қозонган «кўклар»  кейинги 15 учрашувнинг фақат 5тасида (3Д 7М) ғалаба қозона олган.
— Серхио Агуэро ўтган мавсумда «Челси» майдонида бўлиб ўтган учрашувда (3:0) ҳэт-трикка эришган. Фақатгина уч футболчи«Стэмфорд Бриж» (Кану, 1999 йил декабрь, Робин ван Перси, 2011 йил октябрь)да бир учрашувда учта гол кирита олган.
— «Манчестер Сити» Лондонда кечган сўнгги олти учрашувнинг фақат биттасида (3Ғ, 2Д) мағлубиятга учраган.

Йўқотишлар
«Челси»нинг қанот вакили Виктор Мозеснинг майдонга тушиши сўроқ остида қолмоқда. Қолган футболчиларда бу муаммо йўқ. «Манчестер Сити» таркибида Бакари Санья учрашувни ўтказиб юборади. Илкай Гўндўған ва Габриэл Жезуснинг эски жароҳати бўйича ҳамон сафга қайтишгани йўқ. Пабло Сабалета майдонга тушишга шай, Жезус эса якка тартибдаги машғулотларини бошлаган.

Ливерпуль - Борнмут (5 апрель, 23:59)

Учрашувдан олдинги қизиқарли фактлар
— «Ливерпуль» «Борнмут»га қарши барча мусобақаларда ўз уйида ўтказган 4 учрашувида ғалаба қозонган. 10та гол урган, 2та гол ўтказиб юборган.
— «Борнмут» премьер-лига тарихида илк марта кетма-кет учта учрашувда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.
— Премьер-лига доирасидаги икки жамоа иштирокида киритилган барча 11голга 11 нафар футболчи муаллифлик қилган.
— жорий мавсумда «Ливерпуль» ва «Борнмут» еттидан голини пенальтидан киритган. Бу лигадаги энг юқори кўрсаткич саналади.

Йўқотишлар
Даниэль Старрижнинг бу учрашувда сафга қайтиши кутилмоқда, аммо Жордан Ҳендерсон ва Адам Лаллана ҳамон жароҳатидан фориғ бўлмагани туфайли жамоасига ёрдам бера олмайди. Шунингдек бу ҳафтадан жароҳат олганлар сафига Садио Мане ҳам қўшилди. Эмре Жан ва Жоэл Матипнинг майдонга тушиши сўроқ остида қолмоқда.
Эдди Ҳау бу учрашувда жароҳат олган Эндрю Сёрман ва дисквалификация қилинган Tайрон Мингз хизматидан фойдалана олмайди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48851 Жамият
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 404 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
Мустақиллик байрами Миллий боғда ўтказилмайди
Samsung Galaxy S9 cмартфони билан боғлиқ баъзи маълумотлар ошкор бўлди
2018 йил ҳосили учун август пиёзи ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларини жойлаштиришга доир қарор имзоланди
Полиция Барселона теракти ижрочиси йўқ қилинганини тасдиқлади
22:20 1468 Жаҳон
Испаниялик сузувчи жаҳон чемпионатида терактлар қурбонлари хотирасига бир ўзи сукут сақлади
22:20 680 Спорт
АҚШ ҲДК навбатдаги тўқнашувдан сўнг Тинч океанидаги тадқиқотларини тўхтатди
22:15 940 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар