"Сувсоз" корхонасида 23,74 миллион долларли инвестиция лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда

Иқтисодиёт 05 Апрель 2017 3223

Бугун, 5 апрель куни Тошкент шаҳар ҳокимиятида коммунал хизматлар мавзусига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда "Сувсоз" ДУК бошқармаси раҳбари Маҳкамов Ҳ.С., ТШҲҲКФБ иқтисодиёт ва инвестиция бошқармаси бошлиғи ўринбосари Бекмирзаев О.Б., "Тошиссиққуввати" ИЧБ УК бош директори Қурбонбеков Б.Ш. ва ОАВ воситалари иштирок этишди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2004-йилги “Тошкент шаҳри сув таъминоти тизимини такомиллаштириш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги”ги қарорига асосан Европа Тикланиш ва Тарраққиёт Банки ҳамкорлигида 10,0 млн. АҚШ доллари миқдоридаги кредит шартномасига мувофиқ “Сувсоз” корхонаси томонидан 2004-2009 йилларда йирик инвестицион лойиҳа амалга оширилди.

 Ушбу лойиҳа доирасида Тошкент шаҳрининг мавжуд учта йирик ичимлик сув тозалаш иншоотларидаги эскирган насос ва электр ускуналари замонавий, қулай, кам электр энергия сарфлайдиган насослар билан алмаштирилиб, барча технологик жараёнлар автоматлаштирилди. Шунинг натижасида, 1м3 сувни етказиб бериш учун сарфланадиган электр энергия миқдори ўртача 30%га камайди. 

 Мазкур модернизация ишларининг мантиқий давоми сифатида ҳамда Вазирлар Махкамасининг “Тошкент шаҳрининг ичимлик ва оқава сув тизимини модернизация қилиш ва замонавий, энерготежамкор технологияларни жорий қилиш тўғрисида”ги қарори асосида 2016 йилда 162 дона эскирган насос қурилмалари “Грундфос” компаниясининг замонавий, энерготежамкор насосларига алмаштирилди (лойиха бўйича жами 239 дона насос қурилмаларини алмаштириш режалаштирилган).

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 16 декабрдаги ПП-1443-сонли «Ислом тараққиёт банки иштирокида «Тошкент шаҳар канализация тизимини такомиллаштириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига биноан «Тошкент шаҳар канализация тизимини такомиллаштириш» лойиҳаси, тасдиқланган Тармоқ жадвалига асосан амалга оширилди. 

Лойиҳа доирасида 22,33 млн. АҚШ долл. миқдоридаги маблағлар ўзлаштирилди ва Салор, Бўзсув ва Бектемир оқава сув тозалаш иншоотларида такомиллаштириш ҳамда барча эскирган технологик ускуналарни янгиларига алмаштириш ишлари олиб борилди.

«Сувсоз» корхонасида “Биллинг” тизими жорий қилинган бўлиб, бугунги кунда электрон банк тўлов тизимлари билан мувофиқлаштирилган, жумладан Ипотека банки билан  ON-LINE  тизимида тўловлар олиб боришни муваффақиятли йўлга қўйилган. U-PAY (SMS-TO’LOV) тўлови тармоғи билан шартнома тузилган.

Шу билан биргаликда “SUVSOZ.UZ”  сайтига Тошкент шаҳри ахолиси бўйича туманлар кесимида ичимлик суви ва оқова суви хизмати учун барча реквизитлар киритилган.  

“2017-2021 йилларда Тошкент шаҳри ичимлик ва оқава сув тизими объектларини модернизация қилиш ва ривожлантириш” бўйича чора-тадбирлар дастури шакиллантирилган ҳамда умумий қиймати 23.74 млн. АҚШ долл. миқдордаги инвестиция лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.

"Сувсоз" ДУК бошқарувчиси Маҳкамов Ҳусниддин Сагдиевич фурсатдан фойдаланиб, пойтахт аҳолисининг сув хизматлари учун тўлов киритиши нофаол эканини таъкидлаб, янги лойиҳаларни йўлга қўйишни жадаллаштириш учун фуқаролардан ўз вақтида тўлов киритишни сўраб мурожаат қилди. 

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 58170 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 33614 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 41264 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5114 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16896 Ўзбекистон
Қизил сайёрада сирли сув омбори топилди
12:22 0 Жаҳон
Фотомақола: Андижон шаҳрида гуллар байрами
16 август куни Тошкентда юз берган йўл-транспорт ҳодисалари
11:50 5191 Жамият
Шавкат Мирзиёев Бекободга ташриф буюрди
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
Кўпроқ янгиликлар