Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй Бирлашган Қироллик ТИВ кўрсатмасига амал қилишдан бош тортди ва Саудия Арабистонига ташрифи чоғида бошига рўмол ўрамади, деб хабар қилмоқда The Telegraph.

Нашрнинг ёзишича, вазирлик экспертлари Мэйга анъанавий араб кўйлаги ва рўмолини кийишни тавсия қилган. Бироқ, ҳукумат раиси маҳаллий анъанага риоя қилиш ниятида эмаслигини айтган. "Умид қиламанки, халқ менда етакчини кўради ва аёл нималарга эриша олиши мумкинлигини тушунади", — дея бош вазир сўзларини келтиради газета. 

Газетанинг қайд этишича, Саудия Арабистони қонунчилигида хорижий фуқароларга бош кийими билан юриш мажбуриятини юклайдиган модда йўқ. Аммо, подшоҳлик меҳмонлари  ёзилмаган қоидага мувофиқ, мусулмон аъаналарини бузмасликка ҳаракат қилишади.