Бугунги кунга келиб, “Сувсоз” давлат унитар корхонаси пойтахтнинг энг йирик коммунал корхоналаридан бири ҳисобланади.  Тошкент шаҳрини узлуксиз равишда сифатли ичимлик суви билан таъминлаш, оқава сувларни қабул қилиб тозалаш ва табиатга қайтариш корхонанинг асосий вазифасидир.

Тошкент шаҳри қуввати суткасига 2 млн. 326 минг м.куб. бўлган еттита сув иншооти ҳисобига ичимлик суви билан таъминланади. Жами ичимлик сув тармоқлари узунлиги - 3628,5 км, ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 99,7 фоизни ташкил этади. Шаҳардан чиқаётган оқава сувлар қуввати 1 миллион 945 минг метр куб бўлган 3 та аэрация станцияларида тозаланади. Мавжуд оқава тармоқлари умумий узунлиги - 2634,1 километр ҳамда ушбу тармоқларга уланганлик даражаси 90,0 фоизни ташкил қилади.

Тошкент шаҳри ва унинг атрофидаги аҳоли, муассаса, корхона ва ташкилотларни ичимлик ва оқава сув хизматлари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида қуйидаги бўлинмалар фаолият юритмоқда:

  • Шаҳар сув тармоқлари бошқармаси;
  • Шаҳар оқава сув тармоқлари бошқармаси;
  • 7 та ичимлик сув иншооти;
  • 3 та оқава сувларни тозалаш иншооти;
  • Сувтақсимот бўлими;
  • “Тошкент сув таъминоти” шўъба корхонаси;
  • “Сувўлчагич хизмати” шўъба корхонаси;
  • “Сувсоз қурилиш” шўъба корхонаси;
  • “Мусаффо Оби ҳаёт” МЧЖ;
  • “Сувсозабонентхизмати” шўъба корхонаси.

  Шаҳарга узатилаётган сувнинг 80-85 фоизи очиқ турдаги Қодирия ва Бўз-сув бош сув иншоотлари хиссасига тўғри келади.