Тошкентдаги янги уйнинг муаммолари қачон ҳал этилади?

Жамият 05 Апрель 2017 71423

Ўзбекистонда намунали уй-жойлар қурилиши жадал суръатлар билан олиб борилаётгани ҳеч кимга сир эмас. Тошкент шаҳрида ҳам катта лойиҳалар амалга оширилмоқда. Жумладан, улардан бири – 2015 йилда шаҳарнинг Эски шаҳар ҳудудида Ўзбекистон Республикаси биринчи президенти Ислом Каримов ғояси асосида Нурафшон кўчаси бўйлаб янги турар жойларнинг барпо этилиши. 

Албатта, бу уйлар бугун бутун шаҳар қиёфасига кўрк бағишлаб тургани тайин. Бироқ бу ишларни кўзбўямачилик учун қиладиганлар ҳам бор экан. Натижада яна оддий халқ жабр кўрмоқда. 

Хусусан, ушбу кўчадаги 23- ва 24-уйлар бугун жуда абгор ҳолатда. "АнварҚур" қурилиш фирмаси томонидан қурилган уйлар очиқчасига фирибгарликдан бошқа нарса эмас. 

Биз билан суҳбатлашган юртдошларимизнинг сўзларига кўра, уйда сув умуман йўқ, насос уланмаган деган турли баҳоналар қилиб келинмоқда. Баъзи бир хонадонларда эса иситиш тизимининг ўзи йўқ. Деразатокча, ромлар эса қинғир-қийшиқ ҳолатда. Бундан ташқари, ёмғир ёғса томдан чакки ҳам ўтиши аниқланди. Уйни иситадиган қурилма ёқилса эса унинг барча еридан сув оқади. Хуллас, янги хонадонлар ҳали эгасига топширилмасдан жуда ёмон аҳволда.

Фуқаролар масалага ойдинлик киритиш мақсадида уй эгасига қўнғироқ қилсалар, у уяли телефон аппаратини ўчириб қўяр экан. Биз ҳам суҳбат давомида уй эгалари билан боғланишга ҳаракат қилиб кўрдик. Бироқ қўнғироқлар бефойда бўлиб чиқди.

Яхшиямки, фуқаролар уйни қабул қилиб олиш хақидаги ҳужжатга имзо чекмаган. Кези келганда яна бир гап. 2015 йил 15 август куни Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти Ислом Каримов Нурафшон кўчасидаги ушбу янги турар жойларни кўргани келганда айрим "ақлли" мутасаддилар барча чиқиндиларни 24 уйнинг ертўласига яширган экан. Шу-шу ўша кундан ёдгорлик сифатида бу чиқиндилар 2 йилдан бери ертўлада. Уйнинг аҳволини эса тасаввур қилаверинг. 

Якунда эса қатор саволлар жавобсиз қолмоқда. Бундай ҳолатга ким жавобгар? "Анварқур"МЧЖми, туман ҳокимлигими ёки банк муассасаси? Бир сўз билан айтганда, муаммолар қачон ҳал этилади?

Youtube`да кўриш

Tas-Ix (Mover) да кўриш

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 25015 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 54984 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 65364 Жамият
Бемор нега ўлим олдидан яхши кайфиятда бўлади?
Янги iPhone нефть ва қайин қобиғидан ясалган корпусга эга бўлади
Саудия Арабистони ва Хитой 20 млрд долларлик инвестиция жамғармасини ташкил этади
25 август куни Ўзбекистонда ўзгарувчан об-ҳаво кузатилади
Хитой шимолида жуда йирик газ кони топилди
15:34 614 Жаҳон
Қатар Россия билан ҳарбий-техник ҳамкорлик тўғрисида битим тузиши мумкин
15:24 691 Жаҳон
Қозоғистон БМТ Хавфсизлик Кенгашини ислоҳ қилиш таклифи билан чиқди
15:22 462 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар