Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов Остонага ташриф буюришни режалаштирмоқда. Қозоғистон ташқи ишлар вазири Қайрат Абдрахманов шу ҳақда маълум қилган.

"Ўзбекистон Президенти муваффақиятли ташриф билан мамлакатимизга келди. … Яқин орада Туркманистон Президенти ҳам келади. Мазкур давлат ташрифи Остонага амалга оширилади", — деган Абдрахманов дипломатик корпус вакиллари билан учрашувида. 

Қозоғистон ТИВ маълумотларига кўра, ташриф 12 апрелга белгиланган.