«Ўзбекенгилсаноат» экспорт салоҳиятини 2,5 миллиард долларга қадар етказади

Иқтисодиёт 05 Апрель 2017 2445

2020 йилга келиб «Ўзбекенгилсаноат» АЖ ўз маҳсулоти экспорт салоҳиятини 2,5 млрд. АҚШ долларига қадар етказишни режалаштирмоқда. 

Маълумотларга кўра, яқин йиллар ичида қиймати 2,2 млрд. доллар бўлган 132та янги инвестицион лойиҳалар амалга оширилади. Уларнинг қарийб 50 фоизи хорижий сармоялар ва кредитларни жалб этишни назарда тутади. 

Шунингдек 112та замонавий, юқори технологияли ишлаб чиқаришларни ташкил этиш ҳамда 20та амалдаги қувватларни кенгайтирши, модернизация қилиш ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш мўлжалланган.

Мақсадли параметрларнинг реализацияси экспорт салоҳиятини йилига 2,5 млрд.га қадар ошириш ва қўшимча 25 минг янги иш ўрнини яратиш имконини беради.

Расмий маълумотларга кўра, ўтган йилда «Ўзбекенгилсаноат» АЖ корхоналари томонидан саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 18,1 фоиз (3,7 трлн сўм), халқ истеъмол товарлари - 22,3 фоиз (1,7 трлн сўм), маҳсулот экспорти – 32 фоизни ($1,146 млрд долларгача) ташкил этган.

«Ўзбекенгилсаноат» таркибига 400дан зиёд саноат корхоналари киради. Уларнинг республика текстиль маҳсулоти экспорти умумий ҳажмидаги улуши 82 фоизга тенг.

Кўпроқ янгиликлар