Ўзбекистон Россиянинг айрим маҳсулотларига акциз солиқларини бекор қилди

Ўзбекистон 05 Апрель 2017 39645
Фото: RIA

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг маълум қилишича, расмий Тошкент Россиянинг қатор маҳсулотларига қўлланиладиган акциз солиқларини бекор қилган. 

"Биз Россиянинг айрим маҳсулотларига акциз солиқларини пасайтириш ёки бутунлай бекор қилишга қарор қилдик. Булар тижорий автомобиллар, пўлат прокати, озиқ-овқат саноати маҳсулотлари ва қурилиш материалларидир", — деди Мирзиёев Ўзбекистон-Россия ўртасида ўтказилган кенгайтирилган музокаралар чоғида. 

У, савдо-иқтисодий соҳада қулай шароитларни тақдим этиш бу йўналишда икки томонлама ҳамкорликни сезиларли кенгайтириш ҳамда маҳсулот айирбошлаш ҳажмини сезиларли оширишига ишонч билдирди. 

Кўпроқ янгиликлар