АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон Россия Суриянинг Идлиб вилоятида тинч аҳоли вакилларига уюштирилган кимёвий ҳужумдан сўнг, мамлакат президенти Башар Асад режимини қўллаб-қувватлаш масаласини қайта кўриб чиқиши керак экани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

«Бизнинг фикримизча, руслар Асад режимини қўллаб-қувватлаш масаласини қайта кўриб чиқишлари керак», - деди у.

Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Суриянинг Идлиб вилоятида тинч аҳоли вакилларига уюштирилган кимёвий ҳужум унинг Сурия раҳбарияти ва президенти Башар Асадга бўлган муносабатини ўзгартиргани ҳақида маълум қилди.