АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Ҳейлиниг баёнот беришича, Америка президенти Дональд Трамп Россияни муаммо сифатида кўрмоқда. Бу ҳақда SBS телеканали хабар қилмоқда.

«Мен президент билан суҳбатлашганимда у Россияни муаммо сифатида баҳолаган эди», — деган Ҳейли. 

Никки Ҳейли Москвани бир неча марта ёдга олган ва Вашингтон Россияга имтиёзлар бермаслигини таъкидлаган. 

«Уларнинг Украина ва Қрим билан қилганлари… Ва уларнинг президент Башар Асадни қўллаб-қувватлагани, биз бу каби нарсаларни уларнинг такрорлашига йўл қўймаймиз», — дея қайд этган доимий вакил.