Англия премьер-лигасининг яна икки учрашуви билан 31-тур ўйинларига якун ясалди. Унда марказий учрашув оз бўлсада, қолган саволларга жавоб сифатида хизмат қилди.

Лондонда «Манчестер Сити»ни қабул қилган «Челси» чемпионлик сари ташлаётган қадами йўлида ўта муҳим ғалабани қўлга киритди. Эден Азарнинг дублига Серхио Агуэро битта гол билан жавоб қайтара олди холос. Натижада «Челси» очколари сонини 72тага етказиб олди ва амалда «Манчестер Сити»ни чемпионлик курашидан чиқариб юборди. «Сити» 58 очко тўплаб 4-ўринда қолди.

Турнинг яна бир учрашувида «Ливерпуль» «Борнмут»ни қабул қилди. Фелипе Коутиньо ва Дивок Ориги томонидан киритилган голларга Беник Афобе ва Жошуа Кинг жавоб қайтарди ва учрашув дуранг натижа билан ниҳоясига етди. Натижада «Ливерпуль» 60 очко тўплаган ҳолда 3-ўринда қолди.

Англия премьер-лигаси, 31-тур

Ливерпуль – Борнмут 2:2 (1:1)
Голлар: Коутиньо (40), Ориги (59) – Афобе (7), Кинг (87).
Ливерпуль: Миньоле, Клаван, Ловрен, Клайн, Милнер, Вейналдум, Лейва, Коутиньо (Матип, 65), Жан, Фирмино, Ориги.
Борнмут: Боруц, Фрэнсис, Дэниэлс, Смит, Кук, Уилшер, Артер, Пью (Градель, 83), Айб (Фрэйзер, 61), Кинг, Афобе.
Огоҳлантиришлар: Лейва (28), Фрэйзер (90).

Челси – Манчестер Сити 2:1 (2:1)
Голлар: Азар (10, 35) – Агуэро (26).
Ноаниқ пенальти: Азар (35, Челси)
Челси: Куртуа, Давид Луиз, Кэйхилл, Алонсо, Зума (Матич, 46), Педро, Канте, Азар (Лофтус-Чик, 90), Фабрегас (Виллиан, 81), Аспиликуэта, Диего Коста.
Манчестер Сити: Кабальеро, Стоунз, Компани, Клиши, Навас, Фернандиньо, Делф, Сильва, де Брюйне (Стерлинг, 79), Сане (Нолито, 85), Агуэро.
Огоҳлантиришлар: Клиши (52), Делф (77), Компани (83), Канте (90+1).