Асад: “Суриядан Европага минглаб террорчилар бориши мумкин”

Жаҳон 06 Апрель 2017 6022

Сурияда 100 мингга яқин террорчилар жанг олиб бормоқда ҳамда улар Европа давлатларига бориши мумкин. Бу ҳақда Сурия президенти Башар Асад Хорватиянинг Večernji list газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.

"Муаммо фуқароликда (террорчиларнинг) эмас. Биласизки, террорчилар бутун дунёга худди бир ҳудуддек қарашади. Шунинг учун сизнинг давлатингиз ёки Европага таҳдид фақатгина европаликлардан келиши шарт эмас. Европалик аслида хавфлироқ, сабаби у бу ҳудудда (Европада) ўзини яхши ҳис қилади, бироқ у қайтади ва бошқа давлатлардан бўлган террорчиларни... терактларни амалга ошириш учун олиб келади. Шунинг учун Суриядаги террорчилар сони ҳақида гапирар эканмиз, юз минглаб шундай шахслар ҳақида аниқ гапира оламиз... Камида 100 минг. Албатта, улар келади, кетади ва жангларда ҳалок бўлади", - дея айтиб ўтди президент Сурияда Болқон давлатларидан террорчилар борлиги ҳақидаги маълумотларга эга экани борасидаги саволга жавоб қайтариб.

Асаднинг таъкидлашича, Сурия томони террорчиларнинг давлат ҳудудига ва тескари йўналиш бўйлаб ҳаракат қилишига оид аниқ маълумотларга эга бўла олмайди, сабаби Туркия умумий чегарани мустақил равишда назорат қилмоқда ҳамда шу орқали Сурияга жангарилар кириб келиши ва улар учун барча керакли шароитни яратишга хизмат қилмоқда.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 38647 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 14106 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 90953 Ўзбекистон
Кекса немис Исландияга эски тракторда саёҳатга жўнади
ОАВ: МРБ Испанияда теракт тайёрланаётганидан огоҳлантирган
23:46 / 17.08.2017 471 Жаҳон
Янги ўқув йилида олий ўқув юртларида ўқиш учун контракт пули ошмайди
23:30 / 17.08.2017 2331 Ўзбекистон
Йўқолган никоҳ узук 13 йил ўтиб сабзида топилди
23:25 / 17.08.2017 3319 Жамият
Барселонадаги теракт гумондорлари қўлга олинди
23:20 / 17.08.2017 1495 Жаҳон
Хайрулла Нуриддинов МТРК раиси  ўринбосарлигидан кетди
23:15 / 17.08.2017 3701 Ўзбекистон
Фото: Австралияда дунёдаги энг кучли қуёш электростанцияси қурилади
23:10 / 17.08.2017 674 Технология
Кўпроқ янгиликлар