Бухорода “уддабурон” тадбиркор жазоланди

Жамият 06 Апрель 2017 8872

Бухоролик Фарҳодбек Мўминов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) 29 ёшида, яъни 2015 йилнинг февраль ойида эзгу ният билан тадбиркорликка қўл урди. Тегишли тартибда рўйхатдан ўтиб, озиқ-овқат ва қурилиш маҳсулотлари улгуржи савдосига ихтисослашган “Sintez Savdo” масъулияти чекланган жамиятини таъсис этди, деб ёзади “Ҳуқуқ” газетаси.

Дастлабки фаолиятини бошлаш учун Ф.Мўминов пул ўтказиш йўли билан 1 млрд. 379 млн. 300 минг сўмлик турли озиқ-овқат маҳсулотлари ва қурилиш материаллари харид қилиб, ишни бошлади. Савдодан тушаётган пулларни кўрган Ф.Мўминовнинг фикри ўзгарди. Нияти бузилиб, уч ой давомида пул ўтказиш йўли билан МЧЖга кирим қилинган маҳсулотларни нақд пулга сотиб юборди. Пулларни эса на назорат-касса машинасидан ўтказди, на банкдаги ҳисоб рақамига топширди.

Орадан маълум вақт ўтгач, Ф.Мўминов “қор ёғиб, излар ёпилди”, деган хаёлга борди, шекилли, банкдаги ҳисоб рақамидан пул ўтказиш йўли билан яна 1 млрд. 917 млн. сўмликдан ортиқ озиқ-овқат маҳсулотлари ва қурилиш материаллари сотиб олди. Бу сафар ҳам савдодан тушган пуллар банкка кирим қилинмай, МЧЖ раҳбарининг манфаатлари йўлида сарфланди. Йил якунида МЧЖнинг фаолияти ДСИ ходимлари томонидан текширилганида Ф.Мўминовнинг яна бир жинояти фош этилди. Маълум бўлишича, у МЧЖнинг ўта муҳим аҳамиятга эга бўлган, қатъий ҳисобда турувчи бирламчи бухгалтерия ҳужжатларини йўқ қилиб юборган экан.

Текширишлар жараёнида “уддабурон” тадбиркорнинг қонунбузарликлари бирин-кетин юзага қалқиб чиқди. Пировардида унга нисбатан жиноий иш қўзғатилди...

Суд ишни атрофлича ва холисона кўриб чиқиб, Ф.Мўминовга уч йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлади.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28056 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14939 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56042 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 680 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 670 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 2477 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 671 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 661 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 898 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар