Давлат органлари ва ташкилотларида, шу жумладан уларнинг ҳудудий тузилмаларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган энг кам меъёр ва мезонларга асосан, мажбурий тартибда юридик хизматлар ташкил этилади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.

Бунда юридик хизматнинг мавжуд штат бирликларини қисқартирилишига йўл қўйилмайди. 

Шунингдек, эндиликда бир қатор шикоятлар мажбурий тартибда давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари томонидан ҳам кўриб чиқилади.

Давлат органлари ва ташкилотларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги юзасидан берилган шикоятлар мажбурий тартибда давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари томонидан ҳам кўриб чиқилади.