Экспертиза Идлибда кимёвий қурол қўлланганини тасдиқлади

Жаҳон 06 Апрель 2017 11861

Суриянинг Идлиб шаҳридан Туркиянинг Адана шаҳрига 3 нафар сурияликнинг жасади олиб келинди ва патологоанатомик экспертиза ўтказилди. Туркия Адлия вазири Бекир Бўздоғнинг маълум қилишича, экспертиза хулосалари ушбу сурияликлар кимёвий қуролдан ҳалок бўлганини тасдиқлаган

«Айни вақтда Бутундунё соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Кимёвий қуролларни тақиқлаш бўйича ташкилот вакиллари иштирокида ўтказилган экспертиза якунланди. Экспертиза якунлари Асад режими томонидан кимёвий қурол қўлланганини кўрсатди», - деган вазир.

Сурия ҳукумати самолётлари томонидан 4 апрель куни Идлиб вилоятидаги Хан Шайхун пунктига заҳарли газ тўлдирилган бомбалар ташланиши оқибатида тинч аҳоли вакилларидан 100 киши, жумладан, ўнлаб болалар ҳалок бўлиб, 500 киши (аксар қисми болалар) шифохонага ётқизилганди.

Кун янгиликлари
Давлат тест маркази раҳбари ўзгарди
14:00 / 29.05.2017 36420 Ўзбекистон
Наманганнинг бир кўчаси: ҳужжатсиз уйлар ва рўйхатда йўқ одамлар
13:58 / 29.05.2017 28009 Жамият
Комилов Ўзбекистонга хориж сармоялари киришига халал бераётган асосий тўсиқларни санади
11:51 / 29.05.2017 48932 Ўзбекистон
TPS’дан “Қўшилинг” янги тариф режаларида интернетга соат 00:00 дан 09:00 гача чекловсиз кириш мумкин
09:57 / 29.05.2017 15365 Технология
АҚШдаги парадда ҳуркиб кетган понилар уч кишини топтаб ташлади
08:14 321 Жамият
Бангладешда циклон туфайли миллион киши эвакуация қилинмоқчи
08:02 313 Жаҳон
Истанбулда турк газетаси бош муҳаррири ўлдириб кетилди
07:57 619 Жаҳон
Бағдодда миналаштирилган машина портлаши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди
07:42 493 Жаҳон
Москвада довул вақтида ҳалок бўлганлар оилаларига 1 млн рублдан пул берилади
07:36 1388 Жаҳон
Ўзбекистонда Миллий медиа кенгаш ташкил этилди
Кўпроқ янгиликлар