Эндиликда мева-сабзавот маҳсулотлари Мўғулистон ва Вьетнамга ҳам етказиб берилади

Иқтисодиёт 06 Апрель 2017 6795

Яқинда Москва шаҳрида бўлиб ўтган “ПродЭкспо — 2017” халқаро кўргазмаси доирасида Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотларини янги бозорларга, хусусан, Мўғулистон ва Вьетнамга етказиб бериш бўйича келишувларга эришилди. Эндиликда мазкур мамлакатларга сархил ва қуритилган мева, полиз ҳамда дуккакли маҳсулотлар экспорт қилинадиган бўлди, деб хабар бермоқда “Халқ сўзи” газетаси.

Кўргазма доирасида Хитойнинг “Honkong Line Trading CO LTD”, Қозоғис-тоннинг “Метро Кэш Энд Керри”, Беларуснинг “Евроторг”, Россиянинг “Челни-хлеб”, “СПАР Тула”, Мўғулистоннинг “Happy Fruits” ва бошқа компаниялар вакиллари билан музокаралар ўтказилди. Ушбу тадбирлар якунида жами 74 миллион АҚШ долларилик сархил ҳамда қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлар савдоси бўйича битим имзоланди.

Германия пойтахтида бўлиб ўтган “Яшил ҳафта — 2017” ярмаркаси доирасида эса 151,1 миллион долларлик шартномалар тузилди. Қишлоқ хўжалиги, чорвачилик, боғдорчилик ва озиқ-овқат саноатининг энг сўнгги ютуқлари намойиш этилган йирик форумда 66 мамлакатнинг 1,6 мингдан ортиқ компания ҳамда фермер хўжаликлари қамраб олинди. Унда Ўзбекистон компаниялари ҳам муносиб иштирок этди. Мазкур нуфузли халқаро ярмаркада “Ўзбекозиқовқатхолдинг”, “Ўзвиносаноат-холдинг” холдинг компаниялари, “Ўзагроэкспорт” акциядорлик жамияти сингари ташқи савдо тузилмалари, республиканинг турли ҳудудларидан фермер хўжаликлари Ўзбекистон агросаноати салоҳиятини намойиш қилишди. 

Ярмарка доирасида Германия, Буюк Британия, Латвия, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Хитой, БАА ва Туркия вакиллари билан мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича битимлар имзоланди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34847 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 73393 Ўзбекистон
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 138099 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 770 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 2987 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 1740 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 2192 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Ла-лига. «Атлетико» бир киши кам бўлиб, мағлубиятдан қутулиб қолди
01:56 1399 Спорт
Кўпроқ янгиликлар