Европа иттифоқи пайшанба куни КХДРга нисбатан санкцияларни кучайтирди ҳамда Шимолий Кореяга сармоялар ва унинг фуқаролари ҳамда юридик шахсларига хизмат кўрсатишга қарши киритилган тақиқларни кенгайтирди. Бу ҳақда ЕИ Кенгаши хабарида айтилади.

"Янги тақиқлар КХДР қурол-яроғларнинг оддий турларини ишлаб чиқариш бўйича саноати, металлургия ва металлни қайта ишлаш ҳамда аэрофазовий соҳаларига тегишли", - дея хабар берди ЕИ Кенгаши.

Ҳужжатда айтилишича, “Кенгаш шунингдек КХДР фуқаролари ва юридик шахсларига тоғ-кон саноати ва кимё, металлни қайта ишлаш соҳаларида компьютер хизматлари ва бошқа хизматларни тақдим этишни тақиқлаш ҳақида қарор қабул қилди”.

Бундан ташқари, ЕИ шахсий санкциялар рўйхатини ҳам кенгайтирди ҳамда унга тўрт нафар инсон киритилди. Улар “”КХДР ядро ва баллистик ҳамда оммавий қурол ишлаб чиқариш билан боғлиқ бошқа дастурларни қўллаб-қувватлаш ва илгари суришга масъул бўлган шахслардир".

Шу тариқа, хабарда таъкидланишича, Европа иттифоқи санкция рўйхатида 41 инсон ва еттита юридик шахс бор.