Генерал-майор нима учун Петербургдаги терактнинг олди олинмаганини тушунтириб берди

Жаҳон 06 Апрель 2017 40674

Россия махсус хизматлари Санкт-Петербургдаги портлаш билан боғлиқ ҳолатда тўғри ҳаракат қилишган, ҳамда фақатгина вақт омили террорчини аниқлашда халақит берган. Бу ҳақда Россия ташқи ва мудофаа сиёсати бўйича Қўмитаси аъзоси, захирадаги генерал-майор (Россия ФХХ) Александр Михайлов РИА Новости’га айтиб ўтди.

"Теракт тайёрланаётгани ҳақидаги маълумот жиддий бўлганида, Росгвардияга металл буюмларни қидириш рамкалари чекланмаган ҳажмда етказиб берилар эди ҳамда барчани кўздан кечиришарди. Теракт айнан қаерда юз бериши ҳақида маълумот бўлмаган", - дея айтиб ўтди Михайлов.

"Текшириш жараёнида шахс, жой, жиноятни амалга ошириш бўйича аниқ шаклга алоқадор маълумотга чиқилганида, шунда у қандайдир қизиқиш уйғотган бўларди", - дея таъкидлаб ўтди эксперт.

Унинг тахминича, Россия махсус хизматларига келиб тушган тезкор маълумот бўйича ишлашга вақт етмаган.

"Бу дунёдаги барча махсус хизматларга тегишли: кўп нарсалар етишмаса, биз уларни қидирамиз", - деган генерал.

"Биз кутилмаганда рўй берган воқеалар ҳақида гапирмоқдамиз. Қанча террорчилик гуруҳлари аниқлангани ва йўқ қилинганига ҳам назар ташлаш лозим. Агарда ўша гуруҳлар аниқланмай, ўз мақсадларини амалга оширишганида, қандай ҳолат юзага келиши мумкинлигини тасаввур қилинг. Ўйлашимча, бизнинг махсус хизматлар Петербургдаги теракт ҳолатида ҳаммасини тўғри қилишди, ҳамда фақатгина вақт омили террорчини аниқлашда халақит берган. Бундан дунёдаги ҳеч битта махсус хизмат кафолатланмаган", - дея айтиб ўтди Михайлов.

Шунингдек, унинг сўзларига кўра, метродаги теракт буюртмачиларининг халқаро террорчилар билан алоқаси йўқ. Афтидан, уларни Россияга террор билан таҳдид солаётган бошқа йўналишлардан излаш лозим.

"Россияда узоқ муддат яшаган ҳамда Сурияда туғилмаган инсон, Россиянинг Суриядаги сиёсатига бор эътиборини қаратмаса керак. Буни Суриядаги воқеаларда иштирок этган қандайдир радикаллар қилишганида ҳам тушунардим. Тўғридан-тўғри алоқани кўрмаяпман", - дея айтиб ўтди Михайлов.

Унинг фикрича, Россияга террорчилик хавфи фақатгина радикал ташкилотлардан келаётгани йўқ.

"Россияга бугунги кунда таҳдидлар кўп. Бизда Украина билан ҳам муаммолар бор, турли миллатчилик ташкилотлари билан ҳам муносабат кескинлашган", - дея таъкидлаб ўтган эксперт.

Бундан ташқари, Михайловнинг маълум қилишича, фақатгина техник назорат воситалари терактнинг олдини олишга имкон бермайди – тезкор маълумот ва фуқаролар огоҳлиги жуда зарур.

Унинг айтишича, транспорт ва бошқа объектларда хавфсизликни техник жиҳатдан таъминлаш якуний характерга эга бўлиб, “террорчилик ёки экстремистик ҳолатларни олдини олиш бўйича барча масалалар тезкор-қидирув фаолият соҳасидадир”.

"Бизнинг хавфсизлик тизимлари ҳақидаги қарашларимиз хавфсизлик тизимларининг ўзига мос келмайди", - деди Михайлов.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 45403 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 15318 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 95340 Ўзбекистон
Барселонадаги теракт ва Каталониянинг Альканар шаҳридаги портлашлар ўзаро боғланган бўлиши мумкин
08:18 2 Жаҳон
Венесуэла аҳолиси ейиш мақсадида ҳайвонот боғидан жонзотларни ўғирлагани тахмин қилинмоқда
08:05 185 Жаҳон
Европада Барселонадаги терактлардан кейин хавфсизлик чоралари кучайтирилди
08:01 267 Жаҳон
Барселона яқинида яна бир теракт амалга оширилди
07:08 1652 Жаҳон
Барселонадаги теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди
07:03 1631 Жаҳон
Хитойдаги кимё заводида кучли портлаш юз берди
00:33 3032 Жаҳон
Кекса немис Исландияга эски тракторда саёҳатга жўнади
00:24 1972 Жамият
Кўпроқ янгиликлар