ФИФА терма 2017 йилнинг 6 апрель ҳолатига кўра, терма жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди.

Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси 3 поғона юқорилаб 586 очко билан 60-ўриндан жой олди. Ўзбекистон терма жамоаси рейтингда бир поғона пастлаган Россия терма жамоасини ортда қолдирди.

Осиёда Ўзбекистон терма жамоаси 6-ўрнини сақлаб қолган. Қитъада Эрон (28-ўрин), Жанубий Корея (43), Япония (44), Австралия (50) ва Саудия Арабистони (52) терма жамоасидан кейинги ўринда жойлашган.

Рейтингнинг топ-10лигида ўзгариш юз берган Бразилия узоқ танаффусдан кейин рейтингда Аргентинани қувиб ўтиб, биринчи ўринга кўтарилиб олган. Колумбия эса 5-ўринга кўтарилган бўлса, Бельгия 7-ўринга тушиб кетган.