Шу кунларда Тошкент шаҳридаги «Ўзэкспомарказ» Миллий кўргазма компаниясида Event Expo 2017 — тантана-маросимларнинг ихтисослаштирилган кўргазмаси ташкил этилган. 

Event Expo 2017. Тошкентда ноёб ретро-автомобиллар кўргазмаси бошланди

Кўргазма ҳудудида ретро-автомобиллар кўргазмаси ҳам очилган. Ретро автомобиллар кўргазмасида 20дан ортиқ ретро автомобиль ва 12 ретро мотоцикллар намойиш этилди. «Кун.uz» фотомухбири кўргазмага ташриф буюриб, фоторепортаж тайёрлади.

Ушбу автомобиллар ишлаб чиқарилганига 55-60 йил ўтган бўлсада, ўзининг муҳташам кўринишини сақлаб қолган.

Ретро-автомобиллар кўргазмаси бир неча йилдан бери ташкиллаштириб келинади. Бу ерда уруш давридаги «Полуторка» ҳам, «Победа» ҳам, «Рига» мотоцикли ҳам тақдим этилган.