Шимолий Кореядаги оддий халқнинг кундалик ҳаёти

Lifestyle 06 Апрель 2017 44498

Шимолий Корея ҳукуматида ортиқча гап-сўзга ўрин йўқлиги барчага аён. Мамлакатга киришда меҳмонларга нимани суратга олиш мумкину нимани мумкин эмаслиги ҳақида аниқ кўрсатмалар берилади. 

Айнан шу чекловлар сураткаш Сяолу Чуни 2015 йилнинг августида поезд саёҳатига ундади. У ўз саёҳати давомида кундалик ҳаёт тарзини кадрларга муҳрлади. Чу  профессионал камерадан фойдаланмади, чунки маҳаллий аҳоли буни полицияга етказиши муқаррар. 

Ҳуқуқ-тартибот органлари билан зиддиятга бормаслик учун тасвирларнинг маълум бир қисми ўчириб ташланган бўлса-да, у баъзи суратлар билан бўлишишга муваффақ бўлди. Business Insider мавзуга оид фотожамланма билан бўлишди. 

Чу узоқ йўл босиб ўтди. 

Аксарият хитойлик сайёҳлар бу ерга Синьчжудан поездда ёки Пхеньян орқали самолётда келишади. Сураткаш бунинг ўрнига Россияга йўл олди ва Тумангандаги шимолий порт орқали киришга рухсат олди. 

Тумангандан Шимолий Корея пойтахтигача бўлган йўлни босиб ўтиш учун бир кун кетади. Бироқ поезд Шимолий ва Жанубий Корея ўртасидаги можаролар сабаб бекор қилинган. 

"Яхшики, қишлоқни суратга олиш учун менда бир кун вақт бор эди", - дейди Чу. 

У ерда кўпчилик жуда ночор яшайди, одамлари садақа сўраб кун кўради. 

Шимолий Кореяда семиз одамлар деярли йўқ. 

Аксарият уй-жойлар ачинарли аҳволда ва жуда таъмирталаб.

Чу вокзалга қайтиб, боши узра собиқ сиёсий раҳбарлар портретлари ва хушомадли шиорларга кўзи тушди. 

Бу сиёсий "авлиёлар" - тунда қишлоқни ёритиб турувчи ягона нуқта. Қолган иншоотлар зулматда...

Эртаси куни Чу пойтахтга олиб борувчи поездга ўтиришга муваффақ бўлди. 

Бортдаги божхона хизматчиси унинг планшетини текширди - GPS ёқилганми ёки йўқ. Ҳукумат сигналларни тўсади: хавфсизлик сиёсати шундай. 

Божхона хизматчиси шунингдек унинг ноутбуки ва камерасини ҳам кўздан кечирди. Чунинг сўзларига кўра, хизматчи рақамли қурилмаларни жуда яхши билади - фақат MacBook бироз қийинчилик туғдирган. 

Поезд шошилмасди, шундай экан, Чу дераза ортидаги ҳаётни кузатиб кетиш имконига эга бўлди. Бу бола йўл бўйидаги маккажўхориларни териб юрарди.

Кўпчилик велосипедларда ҳаракатланарди.

Болалар эса дарёда чўмилишмоқда. 

Ҳар сафар поезд станцияда тўхтаганида бу ўлкадаги қашшоқлик ва оғир ҳаёт кўзга ташланарди. Суратда кичик бола Хамхин станциясида тиланчилик қилиб, пул йиғиб юрибди.

Корея халқ армияси аскарлари рельсларда дам олишмоқда.

Чу ҳар сафар ташқарига чиққанида ўз телефонига бир-икки сурат олиш имконини қўлдан чиқармади. Унинг айтишича, "бундай қурилмалар ҳаддан ташқари катта эътибор қаратади, қишлоқ аҳолиси эса жуда хушёр".

Маҳаллий аҳоли орасидан кимдир у ҳақида полицияга етказди. "Полиция ходими аскар ҳамроҳлигида мени тўхтатиб, телефонимни текширди. Мен суратларнинг катта қисмини яшириб қўйгандим, шундай бўлса-да, бир неча суратни ўчиришга тўғри келди". 

Туристик бюролар мамлакат меҳмонларининг талабаларнинг спорт тўгаракларини суратга олишларини қўллаб-қувватлашади. Бу талабалар Корея ишчилар партиясининг 70 йиллик юбилейини машқ қилишаётган эди.

Аксиламерика намойишларини суратга олишга ҳам рухсат бор. Бу суратда АҚШ ва Жанубий Кореяга қарши талабалар марши акс этган. 

Охир-оқибат Чу Пхеньянгача етиб борди. 

Business Insider журналистлари Чудан "Суратлар учун сени таъқиб қилишларидан қўрқмайсанми?" деб сўрашди.

"Йўқ, ҳеч ҳам қўрқмайман", - дея жавоб берди у.

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 35977 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 42648 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5636 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 17344 Ўзбекистон
Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилади
«Кириллга қайтмаймиз». Лотин-кирилл баҳсида яна бир жавоб юриши
Халқ таълими вазири: Узоқ йиллар давомида мактабгача таълим тизими анча четдан қолиб кетган эди 
Кун кундалиги. Сайт Telegram’да янги каналини очди
Қизил сайёрада сирли сув омбори топилди
12:22 5469 Жаҳон
Фотомақола: Андижон шаҳрида гуллар байрами
12:10 1898 Жамият
Кўпроқ янгиликлар