Украина Миллий (марказий) банки раҳбари Валерия Гонтарева лавозимини тарк этишини тасдиқлади. Бу ҳақда «112 Украина» телеканали хабар қилмоқда.

«Истеъфога чиқиш ҳақида ариза ёзаман», — деган Гонтарева.

У, шунингдек, ўтказган ислоҳотлардан уялмаслигини, истеъфога чиқариш президент ва парламент ваколатига киришини айтган. 

Аввалроқ, ХВЖ Украинага навбатдаги кредит траншини ўтказгач, Гонтарева вазифасини тарк этиши ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.