Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, қутқарувчилар 10-12 ёшли озиб-тўзиб кетган қизни январда Ҳиндистон шимолидаги ўрмонда аниқлашган. Қиз ўзини ҳайвонлардек тутган: эмаклаб юрган, кийим-кечаксиз бўлган ва полдан овқат еган. Қизча шунингдек сўзлашишни ҳам билмаган. Қутқарувчилар қизни ўрмондан олиб кетаётганларида уларга маймунлар галаси ҳужум қилган.   

Ҳозир қизча шифохонада қолмоқда. Полиция унинг ота-онаси кимлигини ва у қандай қилиб ўрмонга бир ўзи тушиб қолганини аниқлаштирмоқда.