Иордания қироли Трамп билан бўйи бир хил кўриниши учун антиқа усулни қўллади

Жаҳон 06 Апрель 2017 17250

Вашингтонга ташриф билан келган Иордания қироли Абдуллоҳ II АҚШ президенти Дональд Трамп билан бирга берган матбуот-анжуманида ўзидан анчагина бўйчан бўлган ҳамкасби билан бўйи бир хил кўриниши учун оёғи остига қути қўйдирди. Бу ҳақда Washington Examiner нашри хабар бермоқда. 

Таъкидланишича, қутини минбар тўсиб турган, бироқ видеотасвирнинг баъзи жойларида қиролнинг оёғи остидаги қутини пайқаш мумкин бўлган.

Таъкидлаш жоизки, Трампнинг бўйи 188 см ни, Абдуллоҳ II’нинг бўйи эса 165 см ни ташкил қилади. 

Маълумотларга кўра, жаҳон етакчиларидан Германия канцлери Ангела Меркелнинг бўйи 165 см ни, Россия президенти Владимир Путиннинг бўйи эса 170 см ни ташкил қилади. 

Умуман, АҚШнинг охирги президентлари бўйчанликлари билан ажралиб турадилар: Рональд Рейганнинг бўйи 185 см ни, Катта Жорж Буш ва Билл Клинтонники 188 см ни, Кичик Жорж Бушники 182 см ни, Барак Обаманики 185 см ни ташкил қилади. 

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 53520 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 69090 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36429 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20935 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 79412 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61353 Жамият
Терракота армияси яратилиши сири очилди
22:33 89 Жаҳон
НАСА АҚШни Йеллоустон супервулқонидан ҳимоя қилиш йўлини ўйлаб топди
22:22 422 Жаҳон
Бекободда сайёр қабул: ўн мингга яқин мурожаат жойида кўриб чиқилди
22:01 403 Жамият
Қувасой шаҳрида “Набирамга бир китоб” хайрия акцияси бўлиб ўтди
21:58 206 Жамият
Кўпроқ янгиликлар