Италия кубогининг 1/2 финалидан ўрин олган иккинчи жавоб учрашуви бўлиб ўтди.

Унда «Наполи» ўз уйида «Ювентус»ни қабул қилди. Марек Ҳамшик, Дрис Мертенс ва Лоренцо Инсинье томонидан киритилган голларга Гонсало Ҳигуаин дубль билан жавоб қайтарди. Неаполликлар учрашувда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишига қарамасдан, финал йўлланмасини қўлга кирита олмади. Биринчи учрашувдаги ғалаба туринликларни финалга олиб чиқди. 

Финалда «Ювентус» Римнинг «Лацио» клубига қарши майдонга чиқади. «Лацио» ярим финалда «Рома»дан устун келганди.

Италия кубоги, 1/2 финал

Наполи – Ювентус 3:2 (0:1)
Голлар:
Ҳамшик (53), Мертенс (61), Инсинье (67) – Ҳигуаин (32, 58).
Наполи: Рейна, Кирикеш, Ғулом, Ҳюсай, Кулибали, Ҳамшик (Паволетти, 75), Диавара, Кальехон, Зелиньски (Аллан, 82), Инсинье, Милик (Мертенс, 61).
Ювентус: Нето, Бонуччи, Алекс Сандро, Дани Алвес, Бенатия, Ринкон (Пьянич, 70), Хедира, Стураро (Лемина, 86), Куадрадо, Дибала (Бардзальи, 76), Ҳигуаин.
Огоҳланитиришлар: Ринкон (25), Кулибали (28), Куадрадо (30), Кальехон (30), Диавара (65), Максимович (75), Ғулом (80), Пьянич (85), Дани Алвес (88).
Дастлабки учрашув: 1:3