Колумбияда табиий офат қурбонлари сони 300 кишидан ошиб кетди

Жаҳон 06 Апрель 2017 4142
Фото: AP

Колумбиянинг Мокоа шаҳрида сел келиши туфайли ҳалок бўлганлар сони 300 кишидан ортиб кетди. Бу ҳақда мамлакат суд тиббиёти миллий институти хабар берди.

Аввалроқ 293 нафар инсон ҳалок бўлгани ва юзлаб кишилар жароҳатлангани ёки бедарак йўқолгани ҳақида хабарлар тарқаганди.

Идора маълумотига кўра, 301 нафар ҳалок бўлган инсон жасади топилган. Уларнинг фақатгина 173 нафарининг шахси аниқланди.

Колумбия президенти Хуан Мануэль Сантоснинг таъкидлашича, умумий ҳисобда 450 киши бедарак йўқолган, деб ҳисобланмоқда. "Чоршанба кунининг эрталабки ҳолатига кўра, 467 инсон бедарак йўқолган, деб ҳисобланмоқда, улардан 153 нафари топилди, 119 киши – тирик ҳолатда, 34 инсон эса ҳалок бўлган", - дея Сантоснинг сўзларини келтиради NTN24 канали.

Кўпроқ янгиликлар