Халқаро космик станция (ХКС)даги биринчи аёл-командир Пегги Уитсон яна уч ойга орбитада қолишга қарор қилди. У ХКС ва очиқ космосда узоқ вақт қолиш бўйича аёллар ўртасида рекорд ўрнатди. 24 апрелда Уитсон орбитада яшовчи америкалик космонавтлар орасида тарихий рекорд ўрнатади. NASA агентлиги шу ҳақида хабар берди

Космонавт-биокимёгар Роскосмос билан келишув имзолаб, 9 апрелдан яна ХКС командири бўлади. Аввалги шартномага кўра, Уитсон июнь ойида 51-сонли экипаж таркибида Ерга қайтиши керак эди, энди эса у камида сентябрь ойигача орбитада қоладиган бўлди. 

"Менга бу ер жуда ёқиб қолди. ХКС бортида яшаш ва ишлаш, бу ерда мен ўзимни умумий ишга ҳисса қўшаётганимни англаяпман. Шу боис мен бу ерда имкон қадар кўпроқ вақт ўтказмоқчиман", - деди Пегги Уитсон. 


Уитсон 377 суткани орбитада ўтказиб, 2016 йилнинг ноябрида станцияга келган. Апрель ойи охирида у америкалик космонавт Жефф Уилльямснинг рекордини (534 сутка) ортда қолдиради. Бу кўрсаткич бўйича мутлоқ рекордчи россиялик Геннадий Падалка ҳисобланади - у орбитада 878 сутка бўлган. 

30 март куни Уитсон очиқ космосда 6 соатдан кўп вақт ўтказиб, ўзининг космонавтлар аёллар орасидаги аввалги рекорди (50 соат 40 дақиқа)дан ўзиб кетди. 

Космонавт Twitter'даги саҳифасини фаол юритиб боради ва унда ўзининг космик ҳаётидаги ҳодисалар, шу жумладан илмий тажрибалари билан бўлишади.