Миср президенти Вашингтоннинг Қоҳирага муносабати ўзгарганини эътироф этди

Жаҳон 06 Апрель 2017 3258
Фото: AFP

Миср президенти Абдул Фаттоҳ Ас Сисининг қайд этишича, АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Мисрга авввалги раҳбариятга қараганда ўзгача ёндашмоқда, деб хабар қилмоқда Fox News.

Ас Сисининг айтишича, у аввалги президент Барак Обама маъмурияти билан унчалик келиша олмаган. Бироқ, Трамп билан бошиданоқ умуман бошқача муносабатлар йўлга қўйилмоқда. 

"Минтақадаги вазият ҳақиқий маънода англанмоқда", — деган Миср раҳбари телеканалга берган интервьюсида. "Минтақадаги экстремизм ва терроризмга қаршисида жиддий ва масъулиятли ҳаракатлар бор. Бу эса ажойиб. Ёвузликка қарши курашишдан яхши нарса йўқ", — деб қўшимча қилган давлат раҳбари. 

Трамп ва унинг мисрлик ҳамкасби Вашингтондаги учрашувда стратегик ҳамкорлик ва терроризмга қарши курашда кучларни мувофиқлаштиришни кучайтиришга келишиб олишган. Бундан ташқари, Трамп ва Ас Сиси Яқин Шарқ, шу жумладан Ливия, Сурия ва Яманда тинчликни тарғиб қилиш муҳимлигини қайд этишган. Улар, шунингдек, Исроил ва Фаластинни қўллаб-қувватлаш борасида ўзаро қизиқиш билдиришган. 

Таъкидланишича, мазкур ташриф Миср раҳбарининг сўнгги 8 йил мобайнида АҚШга илк сафаридир. 

Абдул Фаттоҳ Ас Сиси, шунингдек, Пентагон раҳбари билан хавфсизлик масалаларини муҳокама қилган. У АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттис билан бирга терроризмга қарши курашда ҳамкорлик қилишга уринишларини изҳор қилишган. 

Шу билан бирга, Мэттис яқин орада Мисрга ташриф буюриши хабар қилинмоқда. 

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 16652 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 69061 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37461 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 6022 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 2386 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 3037 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Кўпроқ янгиликлар