Олий Лигада фаворитлар ютқазиши одатий ҳолга айланди. «Бунёдкор» ва «Локомотив»да мағлубият

Спорт 06 Апрель 2017 8249

Бугун, 6 апрель куни Олий Лиганинг 5-тури доирасида 2та учрашув ўтказилди. 

Кутилмаганда амалдаги чемпион «Локомотив» «Шўртан»га қарши ўйинда қоқилди. «Шўртан» ўз майдонида 2:0 ҳисобида устун келди.

Дастлаб, Умарбек Эшмуродов 17-дақиқада ҳисобни очган бўлса, кейин Игорь Таран 78-дақиқада якуний ҳисобни ўрнатди.

Мазкур ғалаба жорий мавсумда «Шўртан» учун илк ғалаба,  «Локомотив» учун эса илк мағлубият бўлди.

Эндиликда, «темирйўлчилар» 4 учрашувдан 9 очко жамғарган ҳолда биринчи ўринда қолмоқда, «Шўртан» 5 учрашувдан 5 очко билан тўққизинчи ўринга жойлашди.

«Бунёдкор» Тошкентда «Қизилқум»га 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйди. 41-дақиқада Илҳом Юнусов томонидан киритилган гол учрашувда ягоналигича қолди.

«Бунёдкор» эндиликда 4 ўйиндан 5 очко олган ҳолда 12-поғонада, «Қизилқум» 5 ўйиндан 6 очко жамғариб, саккизинчи ўринда жойлашган.

Олий лига, 5-тур
«Шўртан» - «Локомотив» — 2:0
Голлар: Умарбек Эшмуродов (17), Игорь Таран (78)
«Шўртан»: Элдор Тожибоев, Азиз Ғуломхўжаев, Сардор Собирхўжаев, Жамол Отақулов, Зафар Полвонов, Умарбек Эшмуродов, Обид Жўрабоев, Элдор Бойматов, Маъруфхон Муродов (Ғулом Раҳмонов, 73), Отабек Нарзуллаев, Игорь Таран (Олим Каримов, 81)
«Локомотив»: Игнатий Нестеров, Диёржон Туропов, Муҳаммад Коне (Бобур Йўлдошев, 58), Салим Мустафоев (Сардор Мирзаев, 75), Ислом Тўхтахўжаев, Қувондиқ Рўзиев, Кахи Махарадзе, Олег Зотеев,  Икром Алибоев (Саломат Қутибоев, 66), Жалолиддин Машарипов, Марат Бикмаев.

«Бунёдкор» — «Қизилқум» 0:1 (0:1, 0:0)
Гол: 0:1 - 41 Илҳом Юнусов.
«Бунёдкор»: Муроджон Зуҳуров, Акром Комилов, Дилшодбек Аҳмадалиев, Жавлон Мирабдуллаев, Душан Мичич, Отабек Шукуров, Нурулло Тўхтасинов (Вадим Чемиртан, 58), Даврон Умиров, Достонбек Ҳамдамов, Элдор Шомуродов, Шаҳзодбек Нурматов (Жавоҳир Эсонқулов, 69)
«Қизилқум»: Умиджон Хонимқулов, Шукурали Пўлатов, Эркин Бойдуллаев, Отабек Зокиров, Файзулла Қамбаров, Ғайрат Жумаев, Шерали Жўраев, Илҳом Юнусов, Беҳзод Ғанижонов (Артур Геворкян, 71), Жасур Хасанов, Азамат Алланиёзов
Огоҳлантиришлар: Душан Мичич 18, Жасур Ҳасанов 51, Файзулла Қамбаров 63, Шукурали Пўлатов 69, Ғайрат Жумаев 85.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 13954 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 11395 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 46866 Жамият
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8211 Ўзбекистон
Хайрулла Нуриддинов яна МТРК раиси ўринбосарлигига қайтди
Умумхалқ ҳашари доирасидаги хайрия тадбирларига 5,3 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди
Макка шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида ёнғин чиқди
16:40 474 Жаҳон
Машҳур раҳбар бўлиш учун нималарга эътибор бериш ҳақида: 5 машҳур афсонага раддия
16:35 700 Lifestyle
Ўзбекистонда доллар курси 4200 сўмга яқинлашди
Эгаси бўлмаган хонадонни 11,5 минг долларга сотиб юборган шахс ва унинг ҳамтовоқлари ушланди
16:25 952 Жамият
Кўпроқ янгиликлар