Санкт-Петербург шаҳридаги Бирдамлик (Солидарности) проспектида жойлашган 16 қаватли уйлардан бирининг девори ўпирилиб тушиши қурилиш ишлари сифатсиз олиб борилгани сабабли рўй берган. Бу ҳақда «Фонтанка» Фавқулодда вазиятлар вазирлигига асосланиб хабар берган.

«Уй эгалари билан иш олиб борилади», — дея шаҳар вице-губернатори Николай Бондаренконинг сўзларини келтирган «Интерфакс».

Воқеа жойига Росгвардия мутахассислари ҳам келишган. Улар бу ҳодиса портловчи қурилма билан боғлиқ эмаслигини текширишган.

Бундан олдинроқ Петербургдаги кўп қаватли уйлардан бирида портлаш рўй бергани ҳақида хабар қилинганди.