Россия тергов қўмитаси расмий вакиласи Светлана Петренко жиноятчиларнинг Астрахандаги полициячиларга нима мақсадда ҳужум қилганига ойдинлик киритди. Улар бошқа жиноятларни содир этишда ҳуқуқ-тартибот ходимларининг қуролларини эгаллаб олишни қасд қилган, деб хабар қилмоқда РИА Новости агентлиги.

«Мазкур ҳаракат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларини ёмон кўриш ҳамда бошқа жиноятлар, хусусан, навбатдаги полициячиларни ўлдиришда қўллаш учун уларнинг қуролларига эгалик қилиш мақсадида амалга оширилган», — деган Петренко. 

Унинг сўзларига кўра, айбланувчиларнинг турар жойларида тинтувлар ўтказилган. Улардан бирининг уйидан аудиоёзув топилган. Унда жиноятчи «экстремистик қарашларини изҳор қилиб, жиноятлар содир этишга чақирган».

4 апрель куни Астраханда ЙТҲ иштирокчилари автофалокат рўй берган жойга келган полициячиларга ўқ узган ва воқеа жойидан яширинган. Кейинчалик, полиция маҳкамаси Астрахан ЙҲХББ ходимларини ўлдирганликда гумонланувчиларнинг икки нафарини қўлга олди. 6 апрель куни номаълум кимсалар Астраханда автомобилдан Росгвардия ходимларига ўқ узган, бунинг оқибатида росгвардиячилар яраланган, ҳужум қилганлардан бири ўлдирилган эди. Шундан сўнг, Росгвардия жангчилари махсус амалиёт чоғида қолган барча гумонланувчиларни йўқ қилган.