Тошкент шаҳридаги иссиқлик таъминоти тизими яхшиланади

Жамият 06 Апрель 2017 5355

"Тошиссиқликмарказ" ОАЖнинг 9 йирик иссиқлик маркази ва "ТошИЭМ"нинг иссиқлик электр маркази пойтахтдаги бутун иссиқлик энергиясининг 90 фоизини ишлаб чиқаради. 

"Тошиссиққуввати" ИЧБ УКнинг иссиқлик манбалари, жумладан 3 та йирик ва 200 та маҳаллий қозонхоналар Тошкент шаҳридаги иссиқлик энергиясининг жами 10 фоизини ишлаб чиқаради. Шаҳардаги барча қозонхоналарнинг белгиланган қуввати 6233,093 Гкал/соатни ташкил қилади, уланган қуввати - 3602,223 Гкал/соат. Пойтахтда ҳар йили тахминан 9,67 млн. 

Тошкент шаҳри ҳокимлиги томонидан Ўзбекистон Президентининг "2017-2021 йиллар учун Тошкент шаҳри иссиқлик энергияси истеъмолчиларининг иссиқлик таъминоти тизимини марказлашмаган тизимга ўтказиш тўғрисида"ги Қарори лойиҳаси тайёрланган. 

Мазкур лойиҳа мақсади - юқори самарали замонавий қозонлар билан янги маҳаллий қозонлар қуриш, замонавий тежамкор ва энерго-тежамкор технологияларни жорий қилиш, хом ашё ва молиявий ресурслардан самарали ва рационал фойдаланиш, иссиқлик таъминоти ташкилотларининг самарадорлигини ва таъминот бўйича истеъмолчиларга тақдим этилаётган коммунал хизматлар сифатини ошириш йўли билан Тошкент шаҳри иссиқлик таъминоти келгуси ривожланишининг асосий йўналишларини белгилаш. 

Қарор лойиҳасида 2, 3, 5, 6, 7 - ИМ (иссиқлик манбалари) зоналарининг иссиқлик таъминоти истеъмолчиларининг марказлашган тизимларини марказсизлантириш кўзда тутилган, яъни 3459 объект учун 1514 қозонхона ўрнатиш лозим. Ушбу маҳаллий қозонхоналарнинг қурилишида 2, 3, 5, 6, 7 - ИМ зоналарида иссиқлик тармоқларини қайта ётқизишга зарурат йўқолади, чунки ушбу 280,8 км канал иссиқлик тармоқлари фойдаланишдан чиқарилади. Бу эса бир йилда 279,6 минг Гкал иссиқлик энергиясини (йилига 37,9 млн. метр куб табиий газ) тежашга ва фойдаланиш муддатини ўтаб бўлган иссиқлик тармоқларининг йўқлиги сабабли истеъмолчилар иссиқлик таъминотининг мустаҳкамлигини оширишга имкон беради. 

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28239 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15065 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56178 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 1158 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1013 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 3608 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 986 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 915 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1250 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар