Тошкентда иссиқлик билан таъминланувчи объектлар марказлашган таъминотдан маҳаллий таъминотга ўтказилади

Жамият 06 Апрель 2017 3986

"2017-2020 йилларга мўлжалланган Тошкент шаҳрининг марказлаштирилган иссиқлик тизимидан ажратиш лойиҳаси" бўйича жорий йилда 3-сонли ва 6-сонли Иссиқлик марказларидан иссиқлик билан таъминланувчи объектларни марказлашган таъминотдан маҳаллий таъминотга ўтказишга доир ишлар режалаштирилган.

Ушбу лойиҳа жами 1071 та объект, жумладан 790 та кўп қаватли турар-жой, 94 та халқ таълими, 17 та тиббиёт, 17 та ўрта-махсус ва олий таълим муассасалари ҳамда 154 та бошқа маъмурий биноларни қамраб олади.

Марказлашмаган ҳолда иссиқлик билан таъминлаш мақсадида 2-5 қаватли уйлар учун 130 та маҳаллий иссиқлик қозонхоналари ҳамда 7 ва ундан кўп қаватли уйларга, шунингдек ижтимоий соҳа объектларига 461 та қуёш энергиясидан фойдаланувчи жами 591 та иссиқлик қозонхоналари ўрнатилади.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур лойиҳани амалга ошириш учун 543,5 миллиард сўм маблағ талаб этилади.

Кўпроқ янгиликлар