ЮНИСЕФ Суриядаги кимёвий ҳужум оқибатида 27 бола ҳалок бўлганини тасдиқлади

Жаҳон 06 Апрель 2017 4719

БМТнинг Болалар ташкилоти (ЮНИСЕФ) Суриянинг Идлиб вилоятидаги Хон-Шайхун шаҳридаги кимёвий ҳужум оқибатида камида 27 нафар бола ҳалок бўлганини тасдиқлади. Бу ҳақда ташкилот сайтида маълум қилинган.

«Сурия шимоли-ғарбидаги Идлибда кимёвий ҳужум оқибатида камида 27 бола ҳалок бўлгани тасдиқланди», — дейилган хабарда.

ЮНИСЕФ маълумотига кўра, ушбу ҳужум оқибатида яна 557 киши, жумладан, кўплаб болалар заҳарланган.

Фонд вакилларининг қўшимча қилишича, қурбонлар сони ҳали янада кўпайиши мумкин.

Шифокорлар беморларда кузатилган белгиларга қараб, зарин заҳарли гази ишлатилган бўлиши мумкинлигини тахмин қилишмоқда. Заҳарланган кишилар нафаси қисилиб, оғиздан кўпик келиш ва қайт қилиш ҳолатлари кузатилган. Зарин заҳарли моддаси 2013 йилда Ғута шаҳрида ҳам ишлатилган бўлиб, БМТ тергов комиссияси ҳужум учун жавобгарликни Башар Асад ҳукуматини айбдор деб топганди.

Эслатма. Кимёвий қуролдан фойдаланиш уруш жиноятлари сирасига киради. Сурия ҳукумати 2014-2015 йилларда ҳам кимёвий қуролдан фойдаланишда айбланганди. Шундан сўнг, Франция ва Буюк Британия БМТ Хавфсизлик Кенгашига Сурияга вертолётлар сотишни тақиқлаш ва суриялик юқори лавозимли ҳарбийларга қарши санкция жорий қилишни таклиф қилган. 

Кун янгиликлари
Давлат тест маркази раҳбари ўзгарди
14:00 / 29.05.2017 36420 Ўзбекистон
Наманганнинг бир кўчаси: ҳужжатсиз уйлар ва рўйхатда йўқ одамлар
13:58 / 29.05.2017 28009 Жамият
Комилов Ўзбекистонга хориж сармоялари киришига халал бераётган асосий тўсиқларни санади
11:51 / 29.05.2017 48932 Ўзбекистон
TPS’дан “Қўшилинг” янги тариф режаларида интернетга соат 00:00 дан 09:00 гача чекловсиз кириш мумкин
09:57 / 29.05.2017 15365 Технология
АҚШдаги парадда ҳуркиб кетган понилар уч кишини топтаб ташлади
08:14 321 Жамият
Бангладешда циклон туфайли миллион киши эвакуация қилинмоқчи
08:02 313 Жаҳон
Истанбулда турк газетаси бош муҳаррири ўлдириб кетилди
07:57 619 Жаҳон
Бағдодда миналаштирилган машина портлаши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди
07:42 493 Жаҳон
Москвада довул вақтида ҳалок бўлганлар оилаларига 1 млн рублдан пул берилади
07:36 1388 Жаҳон
Ўзбекистонда Миллий медиа кенгаш ташкил этилди
Кўпроқ янгиликлар