Жалилов худкуш бўлмаган бўлиши мумкин

Жаҳон 06 Апрель 2017 38436

Санкт-Петербург метросида содир этилган портлаш ижрочилигидаги асосий гумондор сифатида қаралаётган Акбаржон Жалилов худкуш бўлмаган бўлиши мумкин. Махсус хизматлардаги манбанинг RT  нашрига маълум қилишича, у портловчи қурилмани манзилга олиб кетаётганида, ўзини кузатиб келаётган бошқа бир шахс томонидан портлатиб юборилгани тахмин қилинмоқда.

«Версиялардан бирига кўра, Жалилов маълум нуқтага портловчи қурилмани олиб кетаётган, аммо уни кузатиб келаётган шахс масофадан туриб уни портлатиб юборган», — деган манба.

Бу талқинга кўра, Жалилов ўз раҳбаридан портловчи қурилмани учинчи шахсга етказиш тўғрисида топшириқ олган. Жалилов ўзининг кузатилаётганидан бехабар бўлган.

Терговчилар Жалиловдан «жонли бомба» сифатида фойдаланиб, у портловчи қурилмани одамлар янада гавжумроқ жойдан олиб ўтаётганида портлаш содир этишни режалаштиргани вариантини ҳам истисно этишмаяпти.

«Агар контролёр асабийлашмаганида ва белгиланган нуқтада уни портлатиб юборганида қурбонлар янада кўпроқ бўлиши мумкин эди», — деган манба.

Бундан олдинроқ Жалиловнинг танишлари ушланган уйдан 3 апрель куни портлатилган бомбага ўхшаш бомба элементлари топилгани хабар қилинганди.

Кўпроқ янгиликлар