Жалилов ИШИДнинг Россиядаги «уйқудаги ячейкаси» аъзоси бўлгани тахмин қилинмоқда

Жаҳон 06 Апрель 2017 27887

Санкт-Петербург метросида амалга оширилган теракт ижрочиси Акбаржон Жалилов ИШИДнинг Россия ҳудудидаги «уйқудаги ячейкаси» аъзоси бўлган бўлиши мумкин. Бу ҳақда «Газета.Ru» ўз манбасига асосланган ҳолда хабар берди.

Қайд этилишича, ИШИДнинг «уйқудаги ячейкаси» аъзолари узоқ вақт давомида ўзларини пинҳон тутишади, ташкилот раҳбарияти ҳам уларнинг барча ҳаракатларини назорат қилмайди.

5 апрель куни ДНК таҳлили Санкт-Петербургдаги гумондор террорчи шахсини тасдиқлаб, теракт Россия фуқароси Акбаржон Жалилов томонидан ижро этилгани маълум қилинганди.

Шунингдек, Жалиловнинг уйидан бомба ясашда қўлланган ашёлар топилган.

3 апрель куни Петербург метросида портлаш оқибатида 14 киши ҳалок бўлганди. 

5 апрель куни Россия Федерал хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги ҳамда «Росгвардия»нинг махсус бўлинмаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор қидирув тадбири натижасида Марказий Осиё республикаларининг 6 нафар фуқароси террористик фаолиятда иштирок этганликда гумонланиб, қўлга олинди.

Кўпроқ янгиликлар