Жанубий Корея учиш узоқлиги 800 км ни ташкил қилувчи баллистик ракетани синовдан ўтказди. Бу ҳақда "Рёнхап" ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Маълумотларга кўра, ракета синовида мамлакат мудофаа вазири Хан Мин Гу иштирок этган. Ракета синалган сана маълум қилинмаган.

"Яқинда Анхиндаги, Мудофаа вазирлигининг мудофаа тадқиқотлари институти ҳузуридаги синов полигонида "Хёнму" туридаги баллистик ракета синови ўтказилди", деб келтириб ўтди ҳарбий манба сўзларини ахборот агентлиги. 

Жанубий кореялик ҳарбийлар уларнинг баллистик ракетаси Шимолий Кореянинг бутун ҳудудини қоплай олишини маълум қилганлар.