Жанубий Кореяда коррупция можароси давом этмоқда: энди Lotte компанияси раҳбари сўроқ қилинади

Жаҳон 06 Апрель 2017 2053

Жанубий Корея прокурорлари Lotte Group корпорацияси раҳбари Син Дон Бинни мамлакат собиқ президенти алоқадор бўлган коррупция можароси бўйича сўроқ қилишмоқчи. Бу жума куни юз беради, деб хабар қилмоқда Рёнхап агентлиги.

Прокурорлар унинг кўрсатмалари ҳокимият вакиллари томонидан амалга оширилган порахўрлик ва мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш ҳолатларига ойдинлик киритиши мумкин, деб фикрда. Хусусан, собиқ давлат раҳбари Пак Кин Хе Жанубий Кореянинг йирик корпорацияларидан ўз дугонаси Цой Сун Силга тегишли бўлган икки жамғарма ҳисоб рақамларига 70 миллион долларни “хайрия қилиш”га алоқадорликда гумонланмоқда.

Ўтган ҳафта эса Пак Кин Хе ҳибсга олинди ҳамда айни дамда Сеул жанубидаги тергов изоляторида сақланмоқда. У ерда шунингдек, аввалроқ қўлга олинган Цой Сун Силь ва Samsung корпорацияси ҳақиқий раҳбари Ли Чжэ Ён ҳам сақланмоқда. 

Кўпроқ янгиликлар