21 апрель куни “Ўзэкспомарказ”да “JobFair 2017” ўнинчи-юбилей иш ўринлари ярмаркаси бўлиб ўтади 

Жамият 07 Апрель 2017 2988

21 апрель куни “Ўзэкспомарказ” МКМда “JobFair 2017” 10-Юбилей иш ўринлари ярмаркаси бўлиб ўтади. Тадбир MyJob.uz тармоғи ва “Карьера+” газетаси билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.

10 йиллик фаолият давомида иш ўринлари ярмаркаси янги даражага чиқа олди ва қуйидаги натижаларга эришди:

•  Иш берувчилар ва иш изловчилар мақсадига эришишда тезкорлик;
•  Фаолият турлари ва таклиф этилган бўш иш ўринларининг кўплиги;
•  Фуқароларни самарали ишга жойлаштириш бўйича дастурларга ёрдам;
•  Ҳар йили Ўзбекистоннинг 100 дан ортиқ етакчи компаниялари иштирок этади;
•  www.jobfair.uz сайтида бўш иш ўринлари ярмаркасининг онлайн версияси

Иштирокчи компаниялар учун иш ўринлари ярмаркаси самараси қуйидагилардан иборат:

•  Таклиф этилган мураббий раҳбарлигида HR масалалари бўйича тренинг-семинарда иштирок этиш.
•  Бошқа иштирокчи компаниялар билан шериклик муносабатларини ўрнатиш.
•  Иш берувчиларга нафақат ўзларида бор бўлган бўш иш ўринлари ҳақида маълумот тақдим этиш 
•  балки тадбирга келганлар орасидан малакали ходимларни танлаб олиш имконияти.
•  Кадр захирасини яратиш.
•  Иш изловчиларни бўш иш ўринлари ҳақида www.jobfair.uz сайтида, шунингдек Facebook ва LinkedIn’даги саҳифаларда ҳамда Telegram’даги канал орқали хабардор этиш.
•  Компанияни HR-бренд сифатида тақдим этиш имконияти.

Иш изловчилар учун бўш иш ўринлари ярмаркаси самараси қуйидагилардан иборат:

•  Меҳнат бозори ҳақида маълумот олиш, яъни бозорда энг талабгир бўлган бўш иш ўринлари ва касблар билан яқиндан танишиш;
•  Бошланғич суҳбатдан ўтиш ва қизиқиш билдирилган компанияда резюмени қолдириш;
•  Талабалар ва битирувчилар учун амалиёт ўтиш имконияти, шунингдек кейинчалик ишга жойлаштириш бўйича батафсил маълумотни олиш.

24-28 апрель кунлари иш ўринлари ярмаркаси www.jobfair.uz сайтида онлайн режимга ўтади, бу эса ходимларни танлаб олиш ҳамда иш изловчиларни ишга жойлаштириш имкониятларини янада кенгайтиради.

Аввалги ярмаркада 100га яқин иш берувчи компаниялар иштирок этган бўлиб, улар 500га яқин иш ўринларини таклиф этишди. Улар орасида ЛУКОЙЛ Ўзбекистон, Оперейтинг Компани, «UMS», MEDIAPARK, «MILK EURO FOOD», «CNH Industrial», «УЗБАТ А.О.», "AVTOTEST REPORT" ва бошқа етакчи компаниялар бор.

Сиз www.jobfair.uz сайтида рўйхатдан ўтишингиз ҳамда батафсил маълумотни олишингиз мумкин

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 4248 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 5109 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20761 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49710 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3841 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 2268 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 4212 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2403 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3615 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3691 Технология
Кўпроқ янгиликлар