«Ақлдан озаётган» Олий лига. «Қўқон» пешқадам, «Нефтчи» сўнгги ўринда

Спорт 07 Апрель 2017 33285

Ўзбекистон чемпионатининг 5-туридан ўрин олган учрашувлар ниҳоясига етди. 5-турдан кейин кутилмаган натижалар билан бирга турнир жадвалида ҳам кутилмаган жамоалар етакчиликни қўлга олди.

Қўқонда маҳаллий клуб мавсумни кўтаринки руҳда бошлаган «Динамо»га қарши майдонга тушди ва рақибни мағлубиятга учратди. Ушбу ғалабадан кейин «Қўқон» ҳисобидаги очколар сони 10тага етди ва жамоа чемпионатда 1-ўринга кўтарилиб олди. «Динамо» эса 9 очко тўплаган ҳолда бир йўла бешта жамоа билар 3-7 поғоналарни бўлишиб турадиган бўлди.

Наманганнинг «Навбаҳор» клуби эса ўтган турда «Пахтакор»ни ютиб сенсация кўрсатган «Машъал»ни кичик ҳисобда таслим этди. ва натижада жамоа 10 очко тўплаб пешқадам «Қўқон-1912» билан тенглашиб олди. «Машъал» эса 9 очко билан 3-7 ўринларда қолиб кетди. Мавсумни муваффақиятсиз бошлаган «Пахтакор» янги бош мураббий билан 5-турни бошлади ва «Металлург» устидан ғалаба қозонди. Равшан Ҳайдаров шогирдлари ҳисобидаги очколар сони 7тага етди ва жамоа 8-ўрнига кўтарилиб олди.

«Насаф»ни қабул қилган «Олмалик» футболчилари илк ғалабасини қўлга киритди ва очколари сони 4тага етказиб олди. Шунингдек бу турда «Бухоро» «Нефтчи»ни қабул қилиб йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Натижада Ўзбекистоннинг беш карра чемпиони 5та ўйинда бирорта ҳам ғалаба эриша олмасдан ҳақли равишда сўнгги ўринга тушиб кетди.

Олий лига, 5-тур

«Қўқон-1912» – «Динамо» 2:1 (1:0)
Голлар: Носир Отақўзиев (14), Филип Райевац (48) — Сардор Сулаймонов (80). 

«Пахтакор» – «Металлург» 1:0 (1:0)
Гол: Жасур Ҳакимов (12).

«Навбаҳор» – «Машъал» 1:0 (0:0) 
Гол: Ҳасан Эргашев (69).
Четлатиш: Зафар Тўраев (73, Машъал).

«Сўғдиёна» – «Обод» 1:0 (0:0) 
Гол: Санжар Рашидов (89).

«Олмалиқ» – «Насаф» 1:0 (0:0)
Гол: Камолиддин Мурзоев (49).

«Бухоро» – «Нефтчи» 3:0 (2:0).
Голлар: Ҳамза Каримов (4, автогол), Иван Нагаев (44), Ивор Вейцер (90).

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27925 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14835 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55934 Жамият
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 359 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 384 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 1723 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 416 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 462 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 631 Жаҳон
ОЧЛ чорак финали. «Шангҳай СИПГ» дастлабки ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди
00:01 922 Спорт
Кўпроқ янгиликлар