АҚШ Суриядаги авиабазага зарба беришдан олдин Британия билан маслаҳатлашган

Жаҳон 07 Апрель 2017 5899

АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттис Суриядаги авиабазага зарба беришга тайёргарлик кўрилаётгани ҳақида фикр алмашиш мақсадида британиялик ҳамкасби Майкл Фэллон билан боғланган. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Фэллоннинг таъкидлашича, маҳкамалар раҳбарлари мулоқот давомида Идлиб вилоятида рўй берган кимёвий ҳужум ҳолатини, шунингдек Москванинг Дамашқ ҳаракатларига нисбатан Пентагон жавобига эҳтимолий реакциясини муҳокама қилишган. 

«У (Мэттис) (кимёвий ҳужумга жавобан) турли вариантларни ишлаб чиқди. Улар президентга (Дональд Трамп) тақдим этилди, шундан сўнг менга қўнғироқ қилди ва авиабазага тайёрланаётган ҳужум ҳақида хабардор этди», - дея айтиб ўтди Британия мудофаа вазирлиги раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, 7 апрель кунига ўтар кечаси АҚШ Суриянинг Хомс вилоятидаги ҳукумат ҳарбийлари назоратида бўлган Шайрот аэродромига зарба берди. Бу суриялик ҳарбийлар томонидан Идлибда кимёвий қурол ишлатилганига жавобан юз берди. АҚШ ўзининг ҳарбий кемаларидан 59 та “Томагавк” қанотли ракеталарини учирган. 

Кун янгиликлари
Салоҳиддин Шарипов: “Ҳалол луқма – инсон саодатининг калитидир”
22:51 / 22.06.2017 25556 Жамият
Mirobod Elit - пойтахт марказида оилангиз учун муносиб совға
16:29 / 21.06.2017 24527 Жамият
Марк Цукерберг мусулмонлар даврасида ифторлик қилди
Ўзбекистон ҳукумати Қозоғистонда ҳалок бўлган фуқароларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди
Москвада 3 нафар Ўзбекистон фуқароси метандан заҳарланиб ҳалок бўлди
21:28 2128 Жамият
Дайжест: «Пахтакор»да янги давр, «Ёнғоқ вазири», Россияда Telegram’га таҳдид ва куннинг бошқа хабарлари
21:12 1811 Жаҳон
БАА маликалари бельгиялик хизматкорларни камситишда айбдор деб тан олинди
20:48 2717 Жаҳон
Ёш адвокат соҳилни 5 минг тонна чиқиндидан халос қилди (фотожамланма)
20:42 3147 Жамият
«Бабаянни ёмон деманг, у ҳам Худо бандаси»
20:34 5991 Спорт
«Пахтакор»да пул билан боғлиқ муаммо йўқ. Стадион қайтадан қурилади
19:54 7010 Спорт
Кўпроқ янгиликлар