Алишер Усмонов Тошкентдаги концертга ҳомийлик қилади

Маданият 07 Апрель 2017 78057

Жорий йилнинг апрель ойида Тошкентда Мариинский театри бадиий раҳбари ва Мюнхен филармония оркестри бош дирижёри Валерий Гергиев ва Владимир Спиваков бошчилигидаги Россия Миллий филармония оркестри концерт беради. 

Валерий Гергиевнинг чиқиши 13 ва 14 апрелга режалаштирилган. Унинг раҳбарлигидаги Мариинский театри симфоник оркестри концерти “Ўзбекистон” халқаро форумлар саройида 13 апрель куни бўлиб ўтади. Кечада ўзбекистонлик пианиночи Беҳзод Абдураимов ҳам саҳнага чиқади. У Сергей Прокофьев оркестри билан фортепиано учун 3-рақамли Концертни ижро этади.

Мариинский театри бош балеринаси Диана Вишнёва эса Алишер Навоий номидаги Давлат академик Катта театри саҳнасида 14 апрель куни чиқиш қилади. Кеча дастурида – Жорж Бизе-Родион Шедриннинг бир актли «Кармен-сюита» балети. Шунингдек, Мариинский театри балет труппаси яккахонлари «Дон-Кихот», «Лебединое озеро», «Анна Каренина», «Шаҳризода» спектакллари ва бошқа балетлардан саҳна кўринишлари ҳамда хореографик дастурлар билан чиқиш қилишади.

Владимир Спиваков бошчилигидаги Россия Миллий филармония оркестри эса “Ўзбекистон” халқаро форумлар саройи саҳнасида 26 апрель куни чиқиш қилади.

Бир саҳнада Москванинг энг етакчи опера театрлари яккахонлари Анна Аглатова (сопрано) ва Василий Ладюк (баритон), шунингдек дастурнинг махсус меҳмони, Ўзбекистон халқ артисти Рамиз Усмоновлар (тенор) куйлашади.

Классик санъат кечалари томошабинларни Россиянинг етакчи театрлари санъати билан таништириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Алишер Усмоновнинг «Санъат, фан ва спорт» хайрия жамғармаси кўмагида ташкил этилади. 

Кун янгиликлари
«Ахборот», «Давр» ва «Пойтахт» информацион дастурлари ёпилади
10:30 / 25.05.2017 82654 Ўзбекистон
Туман ҳокимлиги тадбиркор қураётган спорт мажмуасини буздирди: ким ҳақ?
14:47 / 24.05.2017 43103 Жамият
Абитуриентлар олқиши ва эътирофига сазовор бўлган besttest.uz вебсайти
12:14 / 24.05.2017 17327 Технология
Шаҳрисабздаги тўртта қишлоқ карантин ёқасида
20:50 / 23.05.2017 67581 Ўзбекистон
Бемор қизчага ёрдам керак. Ҳар эшикдан қайтарилган оила учун хайрия акцияси
19:25 / 16.05.2017 125694 Жамият
Juno зонди Юпитердаги улкан торнадоларни суратга олди
01:04 678 Жаҳон
Брюсселда НАТОнинг янги бош қароргоҳи очилди
00:45 539 Жаҳон
Ливиядаги авиабаза ҳукуматни тан олмайдиган маршал армияси томондан босиб олинди
00:18 1280 Жаҳон
Жиззахда “Баркамол авлод-2017” спорт мусобақаларига старт берилди
00:16 748 Спорт
Фотожамланма: Лондоннинг Челси туманида гуллар фестивали ўтмоқда
00:13 614 Жамият
Кўпроқ янгиликлар